https://sputniknews.uz/20251030/markaziy-osiyo-kavkaz-qurgoqchilik-53087453.html
Марказий Осиёда қурғоқчилик хавфини камайтириш учун 250 млн доллар ажратилди
Марказий Осиёда қурғоқчилик хавфини камайтириш учун 250 млн доллар ажратилди
Sputnik Ўзбекистон
Яшил иқлим жамғармаси “Музликлардан фермерларга” дастури учун $250 млн ажратди. АТБ амалга ошираётган дастур Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Покистонда сув таъминоти ҳамда қишлоқ хўжалигида барқарор тизимлар яратишга қаратилган.
2025-10-30T12:14+0500
2025-10-30T12:14+0500
2025-10-30T12:14+0500
иқлим ўзгариши
ёрдам
сув
лойиҳа
осиё тараққиёт банки (отб)
иқтисод
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213816_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_6cd282876d4849fbcfb4e5e2d81fc489.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг “Музликлардан фермерларга” дастури учун 250 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.Маблағ асосан грантлар шаклида берилади ва келаси ўн йилда ОТБнинг 3,25 миллиард долларлик инвестиция дастури доирасида амалга оширилади. Дастур ОТБа аъзо тўққизта давлатни — Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади. Бу мамлакатлар музлик сувларига таянган ҳолда қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва энергетика соҳаларида фаолият юритади.Лойиҳа Норин ва Панж (Марказий Осиё), Кура (Жанубий Кавказ) ҳамда Сват (Покистон) дарё ҳавзаларини ўз ичига олади. У 27 миллион гектар ҳудудни қамраб, 13 миллионга яқин аҳолига, жумладан фермерлар ва тоғли ҳудудлардаги заиф аҳолига фойда келтиради. Шу билан бирга, айниқса аёллар раҳбарлигидаги қишлоқ хўжалиги фаолиятларини ривожлантириш учун маҳаллий банклар имкониятлари кенгайтирилади.
https://sputniknews.uz/20250926/iqlim-sammit-uglerod-energiya-ekologiya-maqsad-52275699.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20213816_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_b151066f837c33b635a4bc2ee2fe1601.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
яшил иқлим жамғармаси, осиё тараққиёт банки, музликлардан фермерларга, иқлим ўзгариши, марказий осиё, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, грант, атб дастури, барқарор ривожланиш, иқлим лойиҳаси, ўзбекистон, отб дастури
яшил иқлим жамғармаси, осиё тараққиёт банки, музликлардан фермерларга, иқлим ўзгариши, марказий осиё, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, грант, атб дастури, барқарор ривожланиш, иқлим лойиҳаси, ўзбекистон, отб дастури
Марказий Осиёда қурғоқчилик хавфини камайтириш учун 250 млн доллар ажратилди
Дастур музлик сувига қарам бўлган Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Покистондаги аҳоли учун сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигида барқарор тизимлар яратишни мақсад қилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг “Музликлардан фермерларга” дастури учун 250 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати
хабар берди.
Маблағ асосан грантлар шаклида берилади ва келаси ўн йилда ОТБнинг 3,25 миллиард долларлик инвестиция дастури доирасида амалга оширилади.
Лойиҳалар самарали суғориш, сув омборлари қурилиши ва ҳавза бошқарувини такомиллаштиришга йўналтирилиб, қурғоқчилик ва тошқинлар хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Дастур ОТБа аъзо тўққизта давлатни — Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади. Бу мамлакатлар музлик сувларига таянган ҳолда қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва энергетика соҳаларида фаолият юритади.
Лойиҳа Норин ва Панж (Марказий Осиё), Кура (Жанубий Кавказ) ҳамда Сват (Покистон) дарё ҳавзаларини ўз ичига олади. У 27 миллион гектар ҳудудни қамраб, 13 миллионга яқин аҳолига, жумладан фермерлар ва тоғли ҳудудлардаги заиф аҳолига фойда келтиради.
Шунингдек, дастур доирасида сув танқислиги ва иссиқлик таъсиридан жабр кўраётган аҳоли учун ижтимоий ҳимоя ҳамда тиббий ёрдам дастурларини қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, айниқса аёллар раҳбарлигидаги қишлоқ хўжалиги фаолиятларини ривожлантириш учун маҳаллий банклар имкониятлари кенгайтирилади.