Иқлим саммити: Ўзбекистон углерод нейтраллиги, тикланувчи энергия ва экология мақсадлари

© Пресс-служба Министества экологии, охраны окружающей среды и изменения климата В Нью-Йорке прошел Климатический саммит
В Нью-Йорке прошел Климатический саммит - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
БМТ Иқлим саммитида Ўзбекистон энергетика самарадорлиги, қайта тикланувчи манбалар ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича режаларини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. 24 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ташаббуси билан Иқлим саммити бўлиб ўтди.
Тадбирда 100 тага яқин давлат, жумладан, 40 та мамлакат етакчилари иштирок этди.
Учрашув асосий эътибор ноябрь ойида Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Конвенцияси (COP30) доирасидаги навбатдаги конференцияга тайёргарликка қаратилди.
Саммит давомида Париж битимига қўшилган давлатлар, яъни глобал иссиқхона газлари ташламаларининг учдан икки қисмига сабаб бўлаётган мамлакатлар ўз миллий ҳиссаларини (NDC) янгилаганини ёки янгилаш устида ишлаётганини маълум қилди.
© Пресс-служба Министества экологии, охраны окружающей среды и изменения климата В Нью-Йорке прошел Климатический саммит
В Нью-Йорке прошел Климатический саммит - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
В Нью-Йорке прошел Климатический саммит
Саммитда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков Ўзбекистоннинг эришган ютуқлари ва режалари ҳақида тақдимот қилди.

“Ўзбекистон амалдаги NDC 2.0 доирасида иссиқхона газлари чиқиндиларини базавий даражага нисбатан 34,8% га қисқартиришга аллақачон эришди. Бу кўрсаткич 2030 йил учун белгиланган мажбуриятлар деярли бажарилганини англатади. Ҳозирда эса NDC 3.0 тайёрланмоқда ва COP30 саммитида тақдим этилади”, — дея таъкидлади Казбеков.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан қуйидаги асосий мақсадлар таъкидланди:
— келгуси беш йил ичида қайта тикланувчи энергия қувватларини 25 000 МВтга етказиш ва унинг энергетика балансидаги улушини 54% гача ошириш;
— иқтисодиётнинг барча соҳаларида энергия самарадорлигини икки баробарга ошириш;
— қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш даражасини 95% га етказиш, шундан 35% қайта ишланиб, энергия олиi;
— ўрмон майдонларини 6,1 миллион гектаргача кенгайтириш, жумладан, Оролбўйида кенг кўламли ўрмонларни тиклаш ишлари олиб бориш;
— алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар улушини мамлакат ҳудудининг 14,5% гача ошириш;
— 2050 йилга бориб углерод нейтраллигига эришиш.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ иқлим бўйича ягона қоидаларни ишлаб чиқади
Янгиликлар лентаси
0