Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Иволжанское устидан назорат ўрнатди — тафсилотлар

© РИА НовостиРоссийские военнослужащие в зоне СВО
Российские военнослужащие в зоне СВО  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Константиновка ва Қизил Лиман йўналишларида ҳужум ҳаракатлари давом этмоқда
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия қўшинлари Суми вилоятининг Иволжанское аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, аҳоли пунктини "Шимол" қўшинлар гуруҳининг 44-армия корпуси таркибидаги 30-мотоўқчи полк бўлинмалари назорат остига олди.
Қишлоқ Олешня дарёси бўйида, Суми шаҳридан тахминан 25 километр узоқликда жойлашган.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум олдидан Россия қўшинлари учувчисиз учиш аппаратлари ва артиллерия ёрдамида Украина кучларининг позицияларига зарба берган. Шундан сўнг бўлинмалар аҳоли пунктига кириб, бинолар ва ертўлаларни тозалашга киришган.
Таъкидланишича, Украина қўмондонлиги қишлоқни ушлаб қолиш учун қўшимча захираларни жангга киритган, аммо улар ўт очиш орқали тўхтатилган.
Иволжанское устидан назорат ўрнатилиши Курск вилояти чегараси бўйлаб хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш ва Суми йўналишидаги позицияларни мустаҳкамлаш имконини беради.
Шу билан бирга, Вазирлик маълумотига кўра, ДХРнинг Қизил Лиман аҳоли пунктида УҚК бўлинмаларини йўқ қилиш давом эттирилмоқда.
Шунингдек, 67-мотоўқчи дивизия бўлинмалари ғарбий йўналишда ҳужум қилиб, душманнинг бешта таянч пункти ва 43 та биносини эгаллаган.
Константиновка аҳоли пунтида эса "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум ҳаракатларини давом эттирган. Вазирлик маълумотига кўра, бир кеча-кундузда 114 та бино назоратга олинган.
Боевое слаживание бойцов 25-й армии группировки войск Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси ДХРдаги Юрковкани озод қилди
Янгиликлар лентаси
0