Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия армияси Константиновканинг шарқий қисми устидан тўлиқ назорат ўрнатди

Oбуна бўлиш
Шаҳарда “Жануб” қўшинлар гуруҳининг ҳужум бўлинмалари кўча жангларини олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik.Россия қўшинлари Константиновканинг шарқий қисми устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, унинг шимоли-шарқий чеккаларига чиқди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Константиновка шаҳрида “Жануб” қўшинлар гуруҳининг ҳужум бўлинмалари кўча жангларини олиб бормоқда. Россия қўшинлари шаҳарнинг шарқий қисми устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, унинг шимоли-шарқий чеккаларига чиқди”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга, шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида ва Константиновка металлургия заводи ҳудудида жангчилар Украина Қуролли кучларининг қамал қилинган бўлинмаларини яксон қилмоқда.
Новоселовка ҳудудида ҳам россиялик аскарлар муваффақиятли олға силжимоқда. Озод қилинган ҳудуддар душманнинг алоҳида тарқоқ гуруҳларидан тозаланмоқда.
Константиновка ДХРнинг шимолида, Донецкдан 55 километр узоқликда жойлашган. У ерда йирик транзит темир йўл узели жойлашган. Бу шаҳар Краматорск-Славянск ҳудудида Украина армиясини қурол-яроғ билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Уни озод қилиш муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлади.
Подготовка военнослужащих ВС РФ на полигоне на Запорожском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДНР ва Харьков вилоятидаги қишлоқларни озод қилди
Янгиликлар лентаси
0