Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Нидерландияга мағлуб бўлди

© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов
Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда пенальтидан иккинчи голни ўтказиб юбориб, дунёнинг кучли жамоасига кичик ҳисобда ютқазди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана Сборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Сборная Узбекистана по футболу
Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Icahn” стадионида ўтган баҳсда “оқ бўрилар” 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
32-дақиқада ҳакам "учар голландлар" фойдасига пеналти белгилади ва улар имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди.
Иккинчи бўлимда миллий терма жамоа нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди.
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов
Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов
87-дақиқада Нидерландия футболчиси майдондан четлатилди. 90+2-дақиқада Нидерландия ҳимоясидаги ноаниқ ҳаракатлардан унумли фойдаланган Игорь Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисоб тенглашди.
Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда Нидерландия яна бир пенальти ишлаб олди ва тўпни аниқ дарвозага йўллади.
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов
Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Футболисты сборной Узбекистана в товарищеском матче против сборной Нидерландов
Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида Нидерландия фойдасига якунланди.
Бош мураббий Фабио Каннаваро учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, жамоа кўплаб ижобий жиҳатларни кўрсата олди. Ҳисоб 1:0 бўлганидан кейин ҳам майдондаги тартиб ва "линия"ни йўқотилмади. Футболчилар охиригача курашди.
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана Фабио Каннаваро
Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Фабио Каннаваро

“Бундай даражадаги миллий жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бироқ жамоам ўйинида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим. Бизга айнан шундай ўйинлар керак. Чунки бундай рақибларга қарши майдонга тушганингизда доимо ниманидир ўрганасиз ва тажриба орттирасиз. Умуман олганда, учрашувдан мамнунман”, - деди у.

Қайд этиш лозимки, ФИФАнинг амалдаги рейтингида Нидерландия терма жамоаси 8-ўринни эгаллаб турибди, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 50-поғонадан жой олган.
Ўзбекистон бундан аввалги ўртоқлик ўйинида Канадага 2:0 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Энди “оқ бўрилар” ЖЧдаги юриши бошлайди. Миллий жамоанинг дастлабки учрашуви 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да Колумбияга қарши бўлади.
Заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги ўйинлари тақвими
Янгиликлар лентаси
0