Бухоро — Шарқ қуёши остида: қадимий шаҳар сайёҳларни қандай кутиб олмоқда
Oбуна бўлиш
Ёзги иссиққа қарамай, Бухоронинг тарихий маркази хорижлик сайёҳлар, шарқона бозорлар ва қадимий меъморчилик муҳити билан яшнамоқда.
Ёзги Бухоро яна дунёнинг турли мамлакатларидан келган сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Қадимий мадрасалар, гумбазли бозорлар ва эски шаҳар кўчалари бугун меҳмонлар билан гавжум.
Бухоро Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири ва Буюк ипак йўлининг муҳим марказларидан саналади. Бугунги кунда шаҳар навбатдаги сайёҳлик мавсумини бошдан кечирмоқда. Ёзги иссиққа қарамай, тарихий марказ кўчалари эрталабдан кечгача сайёҳлар билан тўлиб-тошган.
Кимдир бу ерда Шарқ меъморчилиги билан илк бор танишмоқда, бошқалар эса Бухоронинг ўзига хос муҳити учун яна қайтиб келган.
Сайёҳлар Лаби Ҳовуз атрофида сайр қилиб, мадраса ва минораларни суратга олмоқда, қадимий мозаикаларни томоша қилмоқда ва кўҳна дарахтлар соясида ҳордиқ чиқармоқда.
Меҳмонлар энг кўп ташриф буюраётган масканлар орасида Пойи Калон ансамбли, гумбазли савдо расталари, Улуғбек мадрасаси ва Бухородаги энг сирли ёдгорликлардан бири — Моғоки Аттор масжиди бор.
Қадимий шаҳар кўчаларида турли тиллар, маданиятлар ва дунё мамлакатларидан келган одамлар муҳити уйғунлашади. Айрим сайёҳлар меъморий безакларни диққат билан ўрганса, бошқалар экскурсияларга шошилади ёки шарқона бозорлардан эсдалик совғалари танлайди.
Куннинг энг иссиқ пайтларида эса меҳмонлар асрлар давомида карвонлар ўтган гумбазли савдо йўлакларида салқин излайди.
Бухоро бугун ҳам фақат очиқ осмон остидаги музей эмас, балки тарих ва замонавийлик уйғунлашган тирик шаҳар бўлиб қолмоқда.
Қадимий Бухоро сайеҳлар нигохида — Sputnik Ўзбекистон фототасмасида.

1/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

2/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

3/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

4/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

5/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

6/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

7/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

8/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

9/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

10/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

11/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

12/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

13/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

14/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара

15/15
© Sputnik / Бахром Хатамов
Туристическая Бухара