Қирғизистонда Ўзбекистонга гиёҳванд модда етказиш канали фош этилди

© Пресс-служба МВД КРВ Кыргызстане раскрыт канал поставок наркотиков в Узбекистан
В Кыргызстане раскрыт канал поставок наркотиков в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда Афғонистондан келган 51 кг гашиш мусодара қилинди. Операция Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистонда Афғонистондан келган гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга етказиш билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Операция Қирғизистон ИИВнинг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш хизмати томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, жиноий гуруҳ Афғонистондан келган йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни Қирғизистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиш ва тарқатиш билан шуғулланган.
Тезкор-тергов тадбирлари давомида 1964 йилда туғилган хорижий фуқаро қўлга олинди. У аввал ҳам бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани қайд этилмоқда.
Қўлга олинган шахсдан Афғонистондан келган 51 кг гашиш мусодара қилинган. Тергов маълумотларига кўра, у Тожикистондан Қирғизистонга, кейин эса Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар етказиш билан шуғулланган гуруҳ ташкилотчиси бўлган.
СГБ: Пресечена попытка ввоза почти 600 кг наркотиков из Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Экскаватор ичига яширилган қарийб 600 кг наркотик тўхтатиб қолинди
Янгиликлар лентаси
0