Мирзиёев Чирчиқда россиялик ҳамкор билан очилган корхонага ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия "BCG Group OZ" в технопарке "Чирчик"
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия BCG Group OZ в технопарке Чирчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Чирчиқдаги “BCG Group OZ” корхонасида 80 тадан ортиқ турдаги маиший ва автомобиль кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига ташрифи давомида “BCG Group OZ” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Корхона россиялик ҳамкор билан ташкил этилган бўлиб, умумий қиймати 6 миллион долларлик лойиҳа доирасида 80 тадан зиёд янги иш ўрни яратилган.
“BCG Group OZ” маиший ва автомобиль кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ерда 80 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Жумладан:
● автокимё ва автокосметика воситалари;
● меҳмонхона ва ресторанлар учун профессионал клининг маҳсулотлари;
● саноат объектлари учун тозалаш воситалари ишлаб чиқарилмоқда.
Маълум қилинишича, ўтган йили корхонада 176 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Корхона маҳсулотлари ҳисобидан 14,7 миллион долларлик импорт ўрни босилган.
Маҳсулотлар сифати миллий ва халқаро ҳужжатлар, жумладан ISO 9001, “Ҳалол” ҳамда МДҲ давлатлари сертификатлари билан тасдиқланган.
Ҳозирда корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинмоқда.
Келгусида “BCG Group OZ” маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 294 миллиард сўмга етказишни режалаштирган.
Рақамли технологиялар ва СИ: ҳамкорлик учун янги имкониятлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Матбуот маркази
Рақамли технологиялар, AI ва FinTech: Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги уфқлари
Янгиликлар лентаси
0