Ўзбекистон аэропортлари қутқарувчилари Беларусда тайёргарликдан ўтди

© "Uzbekistan Airports" AJСпециалисты пожарно-спасательных служб аэропортов Узбекистана прошли подготовку в Беларуси
Специалисты пожарно-спасательных служб аэропортов Узбекистана прошли подготовку в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аэропортларининг ёнғин-қутқарув хизмати мутахассислари Беларусда парвозлар ва аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича малака оширди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон аэропортларининг ёнғин-қутқарув хизмати мутахассислари Беларусда махсус тайёргарликдан ўтди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airpots" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ўқув машғулотлари Беларусь Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси университети қошидаги халқаро ўқув марказида ташкил этилди.
Мутахассислар парвозлар ва аэропорт объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, қидирув ва авария-қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини оширди.
Машғулотлар Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан сертификатланган ўқитувчилар иштирокида ўтказилди.
Курс якунида иштирокчилар аттестациядан ўтиб, халқаро намунадаги сертификатларга эга бўлди.
Шунингдек, "Uzbekistan Airports" вакиллари Минск миллий аэропортининг авария-қутқарув хизмати фаолияти билан танишди. Улар у ерда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича амалий тажрибани ўрганди.
Создана авиакомпания AVION, специализирующаяся на выполнении специальных задач - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
"Ўзаэронавигация" махсус вазифалар учун AVION авиакомпаниясини ишга туширди
Янгиликлар лентаси
0