"Ўзаэронавигация" махсус вазифалар учун AVION авиакомпаниясини ишга туширди

© Министерство транспорта Республики УзбекистанСоздана авиакомпания AVION, специализирующаяся на выполнении специальных задач
Создана авиакомпания AVION, специализирующаяся на выполнении специальных задач - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2026
Oбуна бўлиш
"Ўзаэронавигация" ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олди ва аэродром ускуналарини текшириш ҳамда калибровка қилиш учун AVION авиакомпаниясини йўлга қўйди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда махсус техник вазифаларни бажаришга ихтисослашган AVION авиакомпанияси ташкил этилди.
У "Ўзаэронавигация" маркази томонидан йўлга қўйилди. Марказ ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиб, янги фаолият йўналишини очди.
Янги авиакомпания аэродромларнинг радиотехника воситалари ва ёруғлик-сигнал ускуналарини текшириш ҳамда калибровка қилишга ихтисослашган.
Лойиҳанинг асосини аэронавигация тизимларининг ICAO талаб ва стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун мўлжалланган замонавий самолёт-лаборатория ташкил этади.
Транспорт вазирлигига кўра, бундай ички провайдернинг ишга туширилиши асосий текширувларни ўз ресурслари ҳисобидан тезроқ ва аниқроқ бажариш, шунингдек, мустақил назоратни кучайтириш имконини беради. Бу эса парвозлар хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзаэронавигация" самолёт-лабораторияси 2025 йил август ойида Тошкент аэродроми устида навигация ва қўниш тизимларини режали текшириш ишларини ҳам олиб борган эди. Янги босқич эса бу хизматларни алоҳида ихтисослашган авиакомпания форматида йўлга қўйишни англатади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Мирзиёев: Ўзбекистон йирик глобал авиация марказига айланишни мақсад қилган
Янгиликлар лентаси
0