https://sputniknews.uz/20260601/teatr-kontsert-soha-imtiyozlar-58010275.html
Олти юз минг фуқарога бепул ваучер: театр ва концерт соҳасига қандай имтиёзлар берилади?
Олти юз минг фуқарога бепул ваучер: театр ва концерт соҳасига қандай имтиёзлар берилади?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда театр, кино ва концертларга бепул ваучерлар жорий этилади. Хусусий театрлар, болалар контенти ва кинематография соҳасига солиқ имтиёзлари берилади.
2026-06-01T16:12+0500
2026-06-01T16:12+0500
2026-06-01T16:28+0500
театр
спектакль
чипталар
маданият
санъат
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34278626_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1d67189ac68b2a06fa93d061a8f71a2a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага, шунингдек, 100 минг эҳтиёжманд оила ва ногиронлиги бор болаларга театр, кино ва концертлар учун бепул ваучерлар берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда маълум қилди.Шунингдек, концерт-томоша, хусусий театр, кинематография, болалар контенти, маданият ва санъат йўналишидаги хусусий таълим фаолияти билан шуғулланувчилар бир қатор солиқлардан озод қилинади.Адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш учун йўналтирилган ҳомийлик маблағлари ҳам солиққа тортилмайди.Вилоят ҳокимликлари ҳузурида алоҳида дирекциялар ташкил этилади. Улар концерт, театр ва маданият саройлари залларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда ҳар куни маданий тадбирлар ўтказишга масъул бўлади.Театрлар фаолиятида ҳам янги тартиблар жорий этилади. Алишер Навоий театрига берилган молиявий, ижодий ва ташкилий мустақиллик тажрибаси Муқимий, Бердақ ва Миллий қўғирчоқ театрларига ҳам татбиқ этилади.1 сентябрдан хусусий театрлар ва театр-студияларига ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажати давлат томонидан қоплаб берилади. Давлат ва хусусий театрларга сотилган ҳар бир чипта учун бюджетдан қўшимча 10 минг сўмдан гонорар берилади. Агар спектакль ҳудудларда намойиш этилса, бу сумма 20 минг сўмни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20260208/akademik-rus-drama-teatr-mavsum-ochilish-55548913.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34278626_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1448dbdffbf93968ab76ee73a2d29942.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
театр, спектакль, чипталар, маданият, санъат, ўзбекистон, жамият
театр, спектакль, чипталар, маданият, санъат, ўзбекистон, жамият
Олти юз минг фуқарога бепул ваучер: театр ва концерт соҳасига қандай имтиёзлар берилади?
16:12 01.06.2026 (янгиланди: 16:28 01.06.2026) Адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш учун йўналтирилган ҳомийлик маблағлари солиққа тортилмайди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага, шунингдек, 100 минг эҳтиёжманд оила ва ногиронлиги бор болаларга театр, кино ва концертлар учун бепул ваучерлар берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда
маълум қилди.
1 июлдан ҳар бир туман ва маҳаллада концерт-томоша ўтказиш харажатининг 20 фоизгача қисми бюджетдан қоплаб берилади.
Шунингдек, концерт-томоша, хусусий театр, кинематография, болалар контенти, маданият ва санъат йўналишидаги хусусий таълим фаолияти билан шуғулланувчилар бир қатор солиқлардан озод қилинади.
Адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш учун йўналтирилган ҳомийлик маблағлари ҳам солиққа тортилмайди.
Вилоят ҳокимликлари ҳузурида алоҳида дирекциялар ташкил этилади. Улар концерт, театр ва маданият саройлари залларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда ҳар куни маданий тадбирлар ўтказишга масъул бўлади.
Театрлар фаолиятида ҳам янги тартиблар жорий этилади. Алишер Навоий театрига берилган молиявий, ижодий ва ташкилий мустақиллик тажрибаси Муқимий, Бердақ ва Миллий қўғирчоқ театрларига ҳам татбиқ этилади.
1 сентябрдан хусусий театрлар ва театр-студияларига ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажати давлат томонидан қоплаб берилади.
Уларга давлат маданият объектларидан бепул фойдаланиш имкони берилади. Агар улар томонидан хусусий бино ижарага олинса, ойига 20 миллион сўмгача харажат бюджетдан қопланади.
Давлат ва хусусий театрларга сотилган ҳар бир чипта учун бюджетдан қўшимча 10 минг сўмдан гонорар берилади. Агар спектакль ҳудудларда намойиш этилса, бу сумма 20 минг сўмни ташкил этади.