Ўзгидромет шамол ва чанг-тўзондан огоҳлантирди

© Sputnik / Бахром ХатамовЗагрязнение воздуха в Ташкенте
Загрязнение воздуха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Айрим ҳудудларда шамол ва чанг-тўзон бўлиши, тоғолди ва тоғли жойларда сел келиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзгидромет 1 июнь куни айрим ҳудудларда шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши, 2–5 июнь кунлари эса тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи борлигини маълум қилди.
Маълумотга кўра, кундуз куни Қорақалпоғистон, Республикаси. Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда бу ҳолат чанг-тўзон билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, 2–5 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларига тегишли.
Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шу билан бирга, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.
1 июнь куни соат 09:00 ҳолатига кўра Тошкент шаҳри ҳавосида PM10 ва PM2,5 заррачалари миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмаган.
Загрязнение воздуха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
Тошкент аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди
Янгиликлар лентаси
0