https://sputniknews.uz/20260526/tashkent-chang-tozon-ogohlantirish-57882406.html
Тошкент аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди
Тошкент аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди
Sputnik Ўзбекистон
27 май куни Тошкентда шамол кучайиши фонида қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир муаммолари бор фуқароларга эҳтиёт бўлиш тавсия этилди.
2026-05-26T16:44+0500
2026-05-26T16:44+0500
2026-05-26T16:44+0500
экология
давлат экология қўмитаси
тошкент об-ҳаво
жамият
ўзбекистон
шамол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55012818_0:0:1247:702_1920x0_80_0_0_30fecea90b2357b1dc29bd596b5537cb.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида 27 май куни қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Прогнозларга кўра, 27 май куни Тошкентда шамол айрим ҳудудларда 15 м/с гача кучайиши мумкин. Шу фонида шаҳарда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.Шамол кучайган пайтларда нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоси бор фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.Мутахассислар қуйидагиларни тавсия қилади:• зарурат бўлмаса, очиқ ҳавода узоқ юрмаслик;• дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш;• имконият бўлса, ниқобдан фойдаланиш;• болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор фуқароларга эҳтиёткор бўлиш.
https://sputniknews.uz/20260324/issiqxonalar-avtomobillar-loyihalar-maqullanish-56464989.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55012818_67:0:1175:831_1920x0_80_0_0_351eab2dd4e529e6da25813a5160b746.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , давлат экология қўмитаси , тошкент об-ҳаво, жамият, ўзбекистон, шамол
экология , давлат экология қўмитаси , тошкент об-ҳаво, жамият, ўзбекистон, шамол
Тошкент аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди
Шамол кучайиши фонида ҳавода чанг заррачалари, жумладан PM10 концентрацияси қисқа муддатга ошиши мумкин. Мутахассислар эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида 27 май куни қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Прогнозларга кўра, 27 май куни Тошкентда шамол айрим ҳудудларда 15 м/с гача кучайиши мумкин. Шу фонида шаҳарда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Бу жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса PM10 концентрацияси қисқа муддатга ошиши мумкин. Бироқ мутахассислар нам ҳаво оқимлари ва ёғингарчилик ҳисобига ҳаво аста-секин тозаланишини кутмоқда.
Шамол кучайган пайтларда нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоси бор фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.
Мутахассислар қуйидагиларни тавсия қилади:
• зарурат бўлмаса, очиқ ҳавода узоқ юрмаслик;
• дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш;
• имконият бўлса, ниқобдан фойдаланиш;
• болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор фуқароларга эҳтиёткор бўлиш.