Ўзбекистон китоблари Санкт-Петербург ярмаркасида илк бор намойиш этилди

© Информационное агентство ДунёНациональный стенд Узбекистана представлен на Петербургской книжной ярмарке
Национальный стенд Узбекистана представлен на Петербургской книжной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургдаги халқаро китоб ярмаркасида Ўзбекистон миллий стенди илк бор тақдим этилди, унда ўзбек муаллифларининг сара асарлари намойиш қилинди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XXI Халқаро китоб ярмаркаси доирасида Ўзбекистон миллий стенди илк бор кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси, Болалар контентини ривожлантириш маркази ва “Asian Book House” нашриёти ташаббуси билан, Санкт-Петербург ҳукумати кўмагида амалга оширилди.
Фестиваль доирасида “Ўзбекистон ноширлик тизими: ҳамкорлик учун янги имкониятлар” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда Ўзбекистонда хусусий нашриётлар бозори йилига 40 фоизлик барқарор ўсишни намойиш этаётгани, китоб бозори эса ҳар йили 12 мингдан зиёд янги асар билан бойиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, ўзбек муаллифларининг 3 та китоби илк бор IBBY Honour List 2026 — Халқаро фахрий рўйхатига киритилгани эълон қилинди.
Ташриф давомида ўзбек делегацияси А.С. Пушкин номидаги Санкт-Петербург марказий болалар кутубхонаси директори Светлана Королёва билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳузуридаги Ўзбек маданий марказида ватандош талабалар билан учрашув ўтказилди.
Ярмарка якунида стендда ўзбек муаллифларининг кўплаб китоблари сотилди. Қолган 130 дан ортиқ нодир нашрлар эса келгуси маданий тадбирларда фойдаланиш учун Бош консулхона фондига беғараз топширилди.
Насибахон Иброхимова в качестве приданого отправила в дом жениха 800 книг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Китобга меҳр сабаб бошланган муҳаббат қиссаси: “800 китоб”ли келин хонадонидан интервью
Янгиликлар лентаси
0