Тошкентдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Польшадаги футбол мусобақасида ғолиб бўлди

© Сайт nadziejanamundial.plДети из Узбекистана стали победителями международного футбольного турнира в Польше
Дети из Узбекистана стали победителями международного футбольного турнира в Польше - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан тузилган жамоа Варшавада ўтган турнирда бош совринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонлик болалар Польшада ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги халқаро футбол мусобақасида ғолиб бўлди.
Варшава шаҳрида ташкил этилган турнирда Тошкент шаҳридаги 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан тузилган жамоа Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Жамоа мусобақа давомида кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳам зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар бош совринни қўлга киритди.
Мусобақа “Hope for Mundial” лойиҳаси доирасида ўтказилади. Ташкилотчи маълумотига кўра, лойиҳа 2010 йилда Польшада меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги миллий чемпионат сифатида бошланган.
2011 йилда халқаро Польша чемпионати, 2013 йилда эса илк бор Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган.
2026 йилги турнир жадвалига кўра, мусобақа бир кунлик форматда ўтган: эрталаб расмий очилиш, кейин гуруҳ босқичи, плей-офф, учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйини ташкил этилган.
Аввалроқ мазкур муассаса тарбияланувчилари 2023 йилда Варшавада ўтган VIII жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган эди.
Узбекистанцы в Сибири провели футбольный турнир в преддверии Чемпионата мира FIFA - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
ЖЧ-2026 йўлланмаси шарафига Сибирда ўзбекистонлик жамоалар турнири ўтказилди
Янгиликлар лентаси
0