https://sputniknews.uz/20260526/siberia-uzbekistan-jamoalar-futbol-turnir-57865658.html
ЖЧ-2026 йўлланмаси шарафига Сибирда ўзбекистонлик жамоалар турнири ўтказилди
ЖЧ-2026 йўлланмаси шарафига Сибирда ўзбекистонлик жамоалар турнири ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Сибирь федерал округида истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида илк бор футбол турнири ўтказилди. Мусобақада Новосибирск, Томск ва Кемерово вилоятларидан жамоалар қатнашди.
2026-05-26T11:04+0500
2026-05-26T11:04+0500
2026-05-26T11:04+0500
мигрантлар
миграция
спорт
футбол
россия
новосибирск
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57864584_1:0:950:534_1920x0_80_0_0_bcdf34b3a36ab930128a11ea735a061b.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россиянинг Сибирь федерал округида истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида илк бор футбол турнири ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.Мусобақа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда миллий терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан ўтказилди.Турнирда Новосибирск, Томск ва Кемерово вилоятларидан тўртта жамоа иштирок этди. Учрашувлар дўстона муҳит ва соғлом рақобат руҳида ўтди.Новосибирск вилоятидан маҳаллий олий таълим муассасалари талабалари, Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг минтақадаги ваколатхонаси ходимларидан тузилган иккита жамоа қатнашди.Учинчи ўринни Новосибирск давлат архитектура-қурилиш университетининг ватандошлар жамоаси эгаллади.Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир якунида иштирокчиларга ўзбек миллий таоми — палов тортиқ қилинди.
https://sputniknews.uz/20250308/ramazon-chodiri-ozbekiston-oqshomi-48305966.html
новосибирск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57864584_119:0:831:534_1920x0_80_0_0_ee43b12f03b393f9fdc7a144a73b7cd7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, спорт, футбол, россия, новосибирск, мусобақа
мигрантлар, миграция, спорт, футбол, россия, новосибирск, мусобақа
ЖЧ-2026 йўлланмаси шарафига Сибирда ўзбекистонлик жамоалар турнири ўтказилди
Новосибирск, Томск ва Кемероводан келган ватандошлар жамоалари Ўзбекистон мустақиллиги ва миллий терманинг ЖЧ-2026га чиқиши муносабати билан беллашди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россиянинг Сибирь федерал округида истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида илк бор футбол турнири ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги
хабар берди.
Мусобақа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда миллий терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олгани муносабати билан ўтказилди.
Турнирда Новосибирск, Томск ва Кемерово вилоятларидан тўртта жамоа иштирок этди. Учрашувлар дўстона муҳит ва соғлом рақобат руҳида ўтди.
Новосибирск вилоятидан маҳаллий олий таълим муассасалари талабалари, Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг минтақадаги ваколатхонаси ходимларидан тузилган иккита жамоа қатнашди.
Финалда Кемерово вилоятидаги Кузбасс олий таълим муассасалари вакилларини мағлуб этган Томск миллий тадқиқот давлат университети талабалари ғолиб бўлди.
Учинчи ўринни Новосибирск давлат архитектура-қурилиш университетининг ватандошлар жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир якунида иштирокчиларга ўзбек миллий таоми — палов тортиқ қилинди.