https://sputniknews.uz/20260531/usa-iran-muzlatilgan-aktivlar-foydalanish-imkon-57983408.html
ОАВ: АҚШ Эронга 12 млрд долларлик музлатилган активлардан фойдаланиш имконини беради
ОАВ: АҚШ Эронга 12 млрд долларлик музлатилган активлардан фойдаланиш имконини беради
Sputnik Ўзбекистон
Эрон давлат телерадиокомпанияси IRIB АҚШ ва Эрон ўртасидаги меморандум лойиҳасида Теҳронга 12 млрд долларлик музлатилган активлардан фойдаланиш имкони бериш банди борлигини хабар қилди.
2026-05-31T14:30+0500
2026-05-31T14:30+0500
2026-05-31T14:31+0500
ақш – эрон можароси
дунё янгиликлари
дональд трамп
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1f/57983242_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_efeafe7a3d105e9c0647723f6a4edf2e.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Эрон давлат телерадиокомпанияси IRIB ўзаро англашув меморандуми лойиҳасига таяниб, АҚШ Эронга 12 миллиард долларлик музлатилган активларидан фойдаланиш имкониятини бериши мумкинлигини хабар қилди.РИА Новостининг IRIBга таяниб ёзишича, ҳужжат лойиҳасида Вашингтон 60 кун ичида Теҳронга ушбу маблағлардан фойдаланиш имконини бериш мажбуриятини олгани қайд этилган.Tasnim агентлиги эса Эрон музокара гуруҳига яқин манбага таяниб, Теҳрон 14 банддан иборат таклифида АҚШдан хориждаги 24 млрд долларлик активларини блокдан чиқаришни талаб қилганини хабар қилган. Унга кўра, маблағнинг ярми меморандум эълон қилинган пайтда, қолган қисми эса кейинги 60 кун ичида тақдим этилиши керак.Маълумотларга кўра, муҳокама қилинаётган меморандум лойиҳасида Ҳормуз бўғози орқали кема қатнови ва музлатилган активлар масаласи ҳам бор. Шу билан бирга, ҳужжат якуний келишув сифатида расман тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ.
https://sputniknews.uz/20260511/trump-iran-tinchlik-javob-rad-57491406.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1f/57983242_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7e601ac3bfd60d434eca5d437611b602.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, дональд трамп, музокаралар
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, дональд трамп, музокаралар
ОАВ: АҚШ Эронга 12 млрд долларлик музлатилган активлардан фойдаланиш имконини беради
14:30 31.05.2026 (янгиланди: 14:31 31.05.2026) IRIB маълумотига кўра, ўзаро англашув меморандуми лойиҳасида АҚШнинг 60 кун ичида Эронга 12 млрд долларлик активлардан фойдаланиш имконини бериши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Эрон давлат телерадиокомпанияси IRIB ўзаро англашув меморандуми лойиҳасига таяниб, АҚШ Эронга 12 миллиард долларлик музлатилган активларидан фойдаланиш имкониятини бериши мумкинлигини
хабар қилди.
РИА Новостининг IRIBга таяниб ёзишича, ҳужжат лойиҳасида Вашингтон 60 кун ичида Теҳронга ушбу маблағлардан фойдаланиш имконини бериш мажбуриятини олгани қайд этилган.
Аввалроқ Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Али Багери Кяни РИА Новостига Теҳрон АҚШдан барча музлатилган Эрон активларини ҳеч қандай шартсиз қайтаришни талаб қилаётганини билдирган эди.
Tasnim агентлиги эса Эрон музокара гуруҳига яқин манбага таяниб, Теҳрон 14 банддан иборат таклифида АҚШдан хориждаги 24 млрд долларлик активларини блокдан чиқаришни талаб қилганини хабар қилган. Унга кўра, маблағнинг ярми меморандум эълон қилинган пайтда, қолган қисми эса кейинги 60 кун ичида тақдим этилиши керак.
Маълумотларга кўра, муҳокама қилинаётган меморандум лойиҳасида Ҳормуз бўғози орқали кема қатнови ва музлатилган активлар масаласи ҳам бор. Шу билан бирга, ҳужжат якуний келишув сифатида расман тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ.