Тошкентда халқаро дрифт шоу: CAExда 6 давлат пилотлари беллашмоқда

© Пресс-служба НОК УзбекистанаТашкент принимает этап открытого Кубка Центральной Азии по дрифту
Ташкент принимает этап открытого Кубка Центральной Азии по дрифту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
CAEx Uzbekistan майдонида дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичи ўтмоқда — унда 6 давлатдан 28 та машина иштирок этяпти.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичи ўтказилмоқда. Мусобақа CAEx Uzbekistan кўргазмалар марказида ташкил этилди.
Пойгаларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия ва Япониядан 28 та машина иштирок этмоқда. Тадбир доирасида eSports GT3 бўйича Ўзбекистон чемпионати босқичи ҳам ўтказилмоқда.
Очилиш маросимида спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Миллий автоспорт ва картинг федерацияси раҳбарияти ҳамда меҳмонлар иштирок этди.
Ташкилотчиларга кўра, мусобақа FIA халқаро спорт кодекси талабларига мувофиқ ўтказилмоқда. Пилотлар паради ва финал чиқишлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотди.
В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2025
Тошкентда автоспорт бўйича жаҳон чемпионларига мукофотлар топширилди
Янгиликлар лентаси
0