Самарқандда 200 млн долларлик экологик лойиҳалар муҳокама қилинади

© SputnikВ Самарканде стартовало 71-е заседание Совета ГЭФ
В Самарканде стартовало 71-е заседание Совета ГЭФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда Глобал экологик фонд Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди — унда 200 миллион доллардан ортиқ экологик лойиҳалар кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Самарқандда Глобал экологик фонд — GEF Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди. Тадбир GEFнинг 8-Ассамблеяси ва Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмаси арафасида ўтказилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Йиғилишда 186 мамлакат, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, экология агентликлари, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Бир неча кун давомида GEF вакиллари экологик ва иқлим лойиҳаларига 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқади. Шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари муҳокама қилинади.
GEF — ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга давлатларда экологик лойиҳаларни молиялаштирувчи йирик халқаро механизмлардан бири.
Фонд иқлим ўзгариши, биохилма-хилликни сақлаш, ер деградациясига қарши кураш, сув ресурсларини бошқариш ва ифлосланишни камайтириш каби йўналишларда лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.
71-Кенгаш йиғилиши 31 майдан 3 июнгача давом этади. 8-Ассамблеянинг расмий очилиши эса 4 июнга белгиланган.
Самарқанддаги тадбирлар доирасида экологик технологиялар, “яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга бағишланган Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмаси ҳам ўтказилади.
В Узбекистане впервые пройдет Международный экологический марафон ARAL MARATHON - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Оролбўйи ва экологик лойиҳалар учун грант имкони: Самарқандда GEF Ассамблеяси бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0