Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Давлат раҳбарлари йиғилишида ЕОИИнинг беш йиллик натижалари сарҳисоб қилинди

© Пресс-служба ЕИКГлавы стран ЕАЭС рассмотрели результаты реализации Стратегии-2025
Главы стран ЕАЭС рассмотрели результаты реализации Стратегии-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ мамлакатларида сўнгги беш йилда ЯИМ 16,6 фоизга, саноат ишлаб чиқариши 18,9 фоизга ошди, ҳисоб-китобларда миллий валюталар улуши рекорд даражага етди
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Остонада бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси натижаларини кўриб чиқди.
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Дониёр Иманалиевнинг айтишича, беш йил давомида 18 та халқаро шартнома ва битим тайёрланган, Иттифоқ органларининг қарийб 500 та ҳужжати тасдиқланган.
Стратегия ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириш, инвестициявий ва инновацион фаолликни ошириш ҳамда рақобатбардошликни кучайтиришга хизмат қилди.
Асосий натижалар:
• аъзо давлатлар ЯИМи 16,6 фоизга ўсди;
• саноат ишлаб чиқариши 18,9 фоизга ошди;
• қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12,4 фоизга кўпайди;
• ўзаро савдода миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар улуши 93,3 фоизга етди.
Шунингдек, ягона божхона транзити тизими учун ҳуқуқий асослар яратилди, навигация пломбаларидан фойдаланган ҳолда юкларни кузатиш механизми ишга туширилди.
Электрон савдо, транспорт йўлаклари, умумий молия ва энергетика бозорлари бўйича ҳам муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
ЕИК маълумотига кўра, 2026 йилдан Евроосиё иқтисодий маконини ривожлантириш ишлари “Евроосиё иқтисодий йўли” декларацияси доирасида давом эттирилади.
Заседание Высшего Евразийского экономического совета в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2026
Сунъий интеллектдан уруғчиликкача: ОЕИКда нималарга келишиб олинди?
Янгиликлар лентаси
0