Россия Украина ҳарбий аэродромлари ва ёқилғи инфратузилмасига зарба берди
16:50 30.05.2026 (янгиланди: 16:53 30.05.2026)

© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари ўтган сутка давомида 1300дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий аэродромлари ва ёқилғи энергетика инфратузилмасига зарба берди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Украинанинг Россия фуқаролик объектларига нисбатан террористик ҳужумларига жавобан, Россия Қуролли Кучлари УҚК ҳарбий аэродромлари, энергетика, ёқилғи ва транспорт инфратузилмаси объектларига узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва дронлар ёрдамида зарба берди, дейилади хабарда.
2026 йил 30 май ҳолатига кўра:
"Шимол" кучлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятидаги Избитское, Белий Колодез ва Старица аҳоли пунктлари яқинида, Суми вилоятидаги Хотен, Бачевск, Кондратовка ва Иволжанское аҳоли пунктлари яқинида УҚК мото-ўқчи бригадаси ва техникасига зарба берди.
Ҳужум натижасида Россия қўйшинлари позицияси яхшиланди, душман 200 га яқин ҳарбий хизматчисини, зирҳли жанговар машинасини ва 16 та техникасини йўқотди.
Ҳужум натижасида Россия қўйшинлари позицияси яхшиланди, душман 200 га яқин ҳарбий хизматчисини, зирҳли жанговар машинасини ва 16 та техникасини йўқотди.
"Ғарб" кучлар гуруҳи ДХРдаги Шурово, Сидоров, Святогорск ҳамда Харков вилоятидаги Велика Шапковка ва Шиковка аҳоли пунктлари яқинида душманга зарба берди.
Украина Қуролли Кучлари 180 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, 21 та техникасини, иккита дала артиллериясини ва битта электрон уруш станциясини йўқотди.
Украина Қуролли Кучлари 180 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, 21 та техникасини, иккита дала артиллериясини ва битта электрон уруш станциясини йўқотди.
"Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРдаги Николаевка, Алексеево-Дружковка, Артема, Раи-Александровка, Пискуновка, Константиновка ва Малиновка аҳоли пунктлари яқинида УҚКнинг учта механизациялашган бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва ҳудудий мудофаа бригадасига зарба берди.
Душман 85 дан ортиқ ҳарбий хизматчини, учта зирҳли жанговар техникани, тўртта артиллерия қурилмасини ва 13 та транспорт воситасини йўқотди.
Душман 85 дан ортиқ ҳарбий хизматчини, учта зирҳли жанговар техникани, тўртта артиллерия қурилмасини ва 13 та транспорт воситасини йўқотди.
"Марказ" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Водянске, Анновка, Белитск, Серхиевка ва Новоолександривка ҳамда Днепропетровск вилоятидаги Новопавливка аҳоли пунктлари яқинида УҚКнинг иккита механизациялашган бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва иккита Миллий гвардия бригадасининг шахсий таркиби ва техникасини йўқ қилди.
Украина қуролли кучлари 340 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, саккизта зирҳли жанговар машина ва тўртта автомобилни йўқотди.
Украина қуролли кучлари 340 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, саккизта зирҳли жанговар машина ва тўртта автомобилни йўқотди.
"Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Днепропетровск вилоятидаги Гавриловка, Подгавриловка, Маломйхайливка ва Коломийтси аҳоли пунктлари ҳамда Запороже вилоятидаги Тимошивка, Копани ва Комсомолске аҳоли пунктлари яқинида душман мудофаасини ёриб ўтди. УҚКнинг учта механизациялашган бригадаси, битта ҳужум бригадаси, учта ҳаво-десант ҳужум бригадаси ва учта ҳужум полкининг шахсий таркиби ва техникаси мағлубиятга учради.
Украина Қуролли Кучлари 455 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, тўққизта машина ва битта артиллерия қуролини йўқотди.
Украина Қуролли Кучлари 455 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, тўққизта машина ва битта артиллерия қуролини йўқотди.
Днепропетровск кучлари гуруҳи бўлинмалари Запороже вилоятидаги Григорёвка, Белогоре ва Димитрове аҳоли пунктлари яқинида Украина Қуролли Кучларининг механизациялашган ва тоғли ҳужум бригадалари тузилмаларини мағлуб этди.
60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита дала артиллерия қурилмаси, 12 та транспорт воситаси ва учта электрон уруш станцияси йўқ қилинди.
60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита дала артиллерия қурилмаси, 12 та транспорт воситаси ва учта электрон уруш станцияси йўқ қилинди.
Россия тактик авиацияси, зарба берувчи дронлари, ракета кучлари ва артиллерияси 148 та туманда Украина қуролли тузилмалари ва хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинчалик жойлаштириш пунктларини йўқ қилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари Украинанинг 10та бошқариладиган ҳаво бомбасини, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS тизими ракетасини ва 352 та узоы масофали учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинанинг 671 та самолёти, 284 та вертолёти, 153 684 та учувчисиз учиш аппарати, 661 та зенит-ракета тизимлари, 29 550 та танк ва бошқа зирҳли жанговар транспорт воситалари, 1727 та кўп марталик ракета тизими жанговар транспорт воситалари, 35 136 та дала артиллерия қисмлари ва миномётлари, 62 874 та махсус ҳарбий транспорт воситалари йўқ қилинди.
