Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье вилоятидаги Воздвиженка Россия назоратига ўтди

Oбуна бўлиш
Воздвиженка - Гайчур дарёсининг ғарбидаги Украина мудофаа чизиғидаги муҳим туташ нуқтаси эди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. "Шарқ" кучлар гуруҳининг 39-мото-ўқчи ҳамда 40-денгиз пиёдалар бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Воздвижевка қишлоғини озод қилди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Узоқ давом этган жанглар натижасида Россия аскарлари душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқариб, 19 квадрат километрли катта мудофаа майдонини назоратга олдилар ва 530 дан ортиқ иншоотларни тозаладилар, - дейилади хабарда.

Ж️англар давомида Украина Қуролли Кучларининг алоҳида ҳужум полки ва алоҳида ҳужум бригадасидан икки ротадан ортиқ аскарини йўқотди.

Ундан ташқари душман 12 та зирҳли жанговар машина, 26 та ҳарбий машина, 8 та ер усти робот тизимлари ва 48 та Р-18 оғир дронларидан маҳрум бўлди.
Воздвиженка қишлоқнинг озод қилиниши катта тактик аҳамиятга эга ва махсус ҳарбий операциянинг ушбу соҳасидаги кейинги ҳужумкор операцияларда муҳим қадамдир, дейилади хабарда.
Бугун, шунингдек, "Шимол" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятидаги Лопань дарёсининг чап қирғоғидаги Гранов аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди.
Украинские военные стреляют из американской 155-мм гаубицы . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Харков вилоятида ўз ҳарбий хизматчиларини ўлдирди
Янгиликлар лентаси
0