Амир Темур, Бинокор, Миллий боғ: Тошкентда қайси кўчалар номлари ўзгариши мумкин?

© Sputnik / Актан ТемиркановЛетняя атмосфера в Ташкенте
Летняя атмосфера в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ҳамда қайта номлаш таклиф этилмоқда. Таклиф этилган мавзе ва кўчалар рўйхати Geonom порталида эълон қилинган
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ҳамда қайта номлаш бўйича таклифлар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, бундай таклифлар бўйича маҳаллий аҳоли фикри ўрганилади. Шу мақсадда пойтахт аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали ўз муносабатини билдириши мумкин.
Geonom порталида овоз бериш 25 майдан 8 июнгача давом этади.
Фикрлар, шунингдек, қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
• +998-71-210-04-13 рақами орқали — иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача;
• 100060, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй манзилига хат юбориш орқали;
• geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига мурожаат қилиш орқали.
Маҳаллий аҳоли 2026 йил 8 июнга қадар ўз муносабатини билдириши мумкин. Кейин таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ташкент в преддверии лета: город с высоты мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2025
Янги қурилаётган турар жой мажмуалари номи ўзбекча бўлиши талаб этилади
Янгиликлар лентаси
0