https://sputniknews.uz/20251024/turar-joy-majmualari-ozbekcha-52948841.html
Янги қурилаётган турар жой мажмуалари номи ўзбекча бўлиши талаб этилади
Янги қурилаётган турар жой мажмуалари номи ўзбекча бўлиши талаб этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026 йилдан янги қурилаётган турар жой мажмуалари давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқ номланиши шарт бўлади. Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2025-10-24T13:07+0500
2025-10-24T13:07+0500
2025-10-24T13:07+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/14/49459785_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ae241ceaea38f46ca60d7e0af93bca45.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилдан янги қурилаётган турар жой мажмуалари давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқ номланиши шарт бўлади. Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Қурилиш обектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар, жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.Ҳудудий қурилиш инспекцияларининг объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш учун рухсатномалар беришдаги иштироки кенгаяди. Қурувчилар уларга муаллифлик, техник ва ички назорат бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.Қолаверса, Олий суднинг E-XSUD электрон тизими ва экологик рухсатномалар бериш тизими "Шаффоф қурилиш" платформаси ҳамда Кадастр агентлиги тизими билан интеграция қилинади. Декабрь охиригача давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПда қурилган объектларни қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш хизматини ишга тушириш вазифаси топширилган.
https://sputniknews.uz/20251020/vokzal-stantsiyalar-nomlari-davlat-tili-52836920.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/14/49459785_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0a51a5cb61378232e87a758b48d755b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
турар жой мажмуалари номи ўзбекча
турар жой мажмуалари номи ўзбекча
Янги қурилаётган турар жой мажмуалари номи ўзбекча бўлиши талаб этилади
Бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар ҳам давлат тилида бўлиши шарт.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилдан янги қурилаётган турар жой мажмуалари давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқ номланиши шарт бўлади. Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди. Қурилиш обектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар, жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.
Хусусан, 2026 йил 1 январдан бошлаб қурилаётган турар жой мажмуалари номлари давлат тилида бўлиши, давлат тили қоидалари ва меъёрларига риоя этиши лозим.
Ҳудудий қурилиш инспекцияларининг объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш учун рухсатномалар беришдаги иштироки кенгаяди. Қурувчилар уларга муаллифлик, техник ва ички назорат бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Қолаверса, Олий суднинг E-XSUD электрон тизими ва экологик рухсатномалар бериш тизими "Шаффоф қурилиш" платформаси ҳамда Кадастр агентлиги тизими билан интеграция қилинади. Декабрь охиригача давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПда қурилган объектларни қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш хизматини ишга тушириш вазифаси топширилган.