Яна сел хавфи: Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида эҳтиёткорликка чақирилди

© пресс-служба МЧС КР
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет 26 май — 1 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор гидрометеорологик ахборотида маълум қилди.
Маълум қилинишича, 26 май — 1 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Сел хавфи қуйидаги ҳудудларда сақланиб турибди:
• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманлари;
• Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
• Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
• Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу эса айрим жойларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Сўнгги кунларда сел хавфи мавзуси янада долзарблашди. 22 май куни Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида сел кузатилган.