Тошкентда ёмғирдан кейин нега айрим кўчаларни сув босди?

© Хокимият города Ташкента10 мая в результате осадков в Ташкенте поступили обращения о скоплении воды в 23 пунктах города
10 мая в результате осадков в Ташкенте поступили обращения о скоплении воды в 23 пунктах города - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Oбуна бўлиш
10 май куни кучли ёмғирдан кейин Тошкентнинг 8 та туманидаги 23 та манзилда сув тўпланди. Ҳокимлик ҳолат сабаблари ва режалаштирилган ишларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 10 май куни кучли ёғингарчилик натижасида Тошкентнинг 8 та туманидаги 23 та манзилда сув тўпланиши бўйича мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатлар Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Миробод, Яккасарой, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларидан келиб тушган. Энг кўп ҳолат Мирзо Улуғбек туманида қайд этилган — 6 та манзил.
Ҳокимлик маълумотига кўра, 10 май куни ёғингарчилик миқдори 35 мм ни ташкил этган. Ёмғирнинг асосий қисми икки соатдан камроқ вақт ичида ёққан. Бу ўртача ойлик меъёрнинг ярмидан кўпроғига тенг.
Таъкидланишича, Тошкентдаги мавжуд ёмғир сувларини оқизиш тизими бир кеча-кундузда 20 мм гача ёғингарчиликни қабул қилишга мўлжалланган. Бош режага кўра, келгусида тизим қувватини 36 мм гача ошириш кўзда тутилган.
Айрим ҳудудларда сув ҳажми ирригация тармоқлари ва қувурларнинг ўтказувчанлик қувватидан ошиб кетган.
Шунингдек, сув оқизиш тизимларининг чиқиндилар билан тиқилиши, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар, ариқ ва ирригация тизимларининг автотураргоҳ ёки бошқа эҳтиёжлар учун тўсиб қўйилиши ҳам вазиятни оғирлаштирган.
Оқибатларни бартараф этиш учун ФВВ, коммунал хизматлар, дренаж-коллектор тизимлари ва бошқа ташкилотлар жалб қилинди. Жойларда 60 дан ортиқ махсус техника ишлади.
Ҳокимликка кўра, сув тўпланиши оқибатлари бир соат ичида тўлиқ бартараф этилган.
Муаммоли манзилларда ирригация тизимларини қуриш, қўшимча дюкерлар, қувурлар, насос агрегатлари ва сув қабул қилиш панжараларини ўрнатиш режалаштирилган. Айрим ҳудудларда тизимнинг ўтказувчанлик қуввати оширилади.
Асосий эътибор ёмғир сувларини чиқариш тизимини модернизация қилиш ва келгусида локал сув тошиши хавфини камайтиришга қаратилади.
Станция метро Космонавтов (Космонавтлар). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
"Чорсу" метро бекатини нега сув босди — расмий изоҳ
Янгиликлар лентаси
0