https://sputniknews.uz/20260504/chorsu-metro-bekat-suv-bosish-izoh-57316089.html
"Чорсу" метро бекатини нега сув босди — расмий изоҳ
"Чорсу" метро бекатини нега сув босди — расмий изоҳ
Sputnik Ўзбекистон
3 май куни кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати ерости ўтиш жойлари ва атрофида сув тўпланди. Ҳокимлик мутахассислари ҳолатга ирригация тармоқларининг ёпилиб қолгани сабаб бўлганини маълум қилди.
2026-05-04T18:42+0500
2026-05-04T18:42+0500
2026-05-04T18:44+0500
метро
тошкент
ёмғир
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37146197_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_a5575708cb4bbacf3f2613dc2914798d.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни кучли ёмғир оқибатида "Чорсу" метро бекати ерости ўтиш жойлари ва метро атрофида сув тўпланиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Ҳокимлик маълумотига кўра, бугун мутахассислар ҳудудга чиқиб, вазият сабабларини ўрганган.Ҳокимлик тизимидаги Дренаж ва коллекторлар бошқармаси муҳандиси Фарҳод Нажмиддиновнинг сўзларига кўра, асосий муаммо - ирригация тармоқлари (лотоклар - таҳр.)нинг ўзбошимчалик билан ёпиб юборилганлиги.Айтилишича, айрим жойларда автотураргоҳлар ташкил этилган, ноқонуний йўлаклар қурилган ва ирригация тармоқлари ўзбошимчалик билан ёпиб юборилган. Шу сабаб аввал нормал ишлаган сув ўтказиш тармоқларида тўсиқлар пайдо бўлган.Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри дренаж тизими бир суткада 20 миллиметр ёғингарчиликка мўлжалланган. 3 май куни эса икки соат ичида 12 миллиметр ёмғир ёққан.Мутахассис янги бош режада дренаж тизимини 36 миллиметр ёғингарчиликка мослаштириш кўзда тутилганини ҳам маълум қилди.Шаҳар ҳокими ҳам ҳудуддаги вазиятни ўрганган ва масъулларга тегишли топшириқлар берган. Ҳозирда ҳудудга махсус техникалар жалб қилинган.Ҳокимлик маълумотига кўра, сув оқимига тўсқинлик қилаётган ёпиқ ирригация тармоқлари очилади, сувни чиқариш учун зарур жойларда янги ирригация тармоқлар қурилади.
https://sputniknews.uz/20260312/tashkent-hokimlik-yol-opirilish-izoh-56238522.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37146197_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_b113565e3669db55bc653393ad3c523b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
метро, тошкент, ёмғир, жамият
метро, тошкент, ёмғир, жамият
"Чорсу" метро бекатини нега сув босди — расмий изоҳ
18:42 04.05.2026 (янгиланди: 18:44 04.05.2026) Ёмғирдан сўнг "Чорсу" метро бекати ерости ўтиш жойлари ва атрофида сув тўпланди, ҳокимлик ҳолат сабабини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни кучли ёмғир оқибатида "Чорсу" метро бекати ерости ўтиш жойлари ва метро атрофида сув тўпланиши кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, бугун мутахассислар ҳудудга чиқиб, вазият сабабларини ўрганган.
Ҳокимлик тизимидаги Дренаж ва коллекторлар бошқармаси муҳандиси Фарҳод Нажмиддиновнинг сўзларига кўра, асосий муаммо - ирригация тармоқлари (лотоклар - таҳр.)нинг ўзбошимчалик билан ёпиб юборилганлиги.
Айтилишича, айрим жойларда автотураргоҳлар ташкил этилган, ноқонуний йўлаклар қурилган ва ирригация тармоқлари ўзбошимчалик билан ёпиб юборилган. Шу сабаб аввал нормал ишлаган сув ўтказиш тармоқларида тўсиқлар пайдо бўлган.
“Олдин бундай муаммо бўлмаган, чунки ирригация тармоқлари нормал ҳолатда ишлаган. Улар ўзбошимчалик билан ёпилгани ҳисобига шундай ҳолатлар келиб чиққан”, — деди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри дренаж тизими бир суткада 20 миллиметр ёғингарчиликка мўлжалланган. 3 май куни эса икки соат ичида 12 миллиметр ёмғир ёққан.
Мутахассис янги бош режада дренаж тизимини 36 миллиметр ёғингарчиликка мослаштириш кўзда тутилганини ҳам маълум қилди.
Шаҳар ҳокими ҳам ҳудуддаги вазиятни ўрганган ва масъулларга тегишли топшириқлар берган. Ҳозирда ҳудудга махсус техникалар жалб қилинган.
Ҳокимлик маълумотига кўра, сув оқимига тўсқинлик қилаётган ёпиқ ирригация тармоқлари очилади, сувни чиқариш учун зарур жойларда янги ирригация тармоқлар қурилади.