Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда

© SputnikДни культуры Узбекистана в России
Дни культуры Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Шу йил кузида Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашувда маълум қилди.
“Ўзбекистон маданият усталарини интиқлик билан кутиб қоламиз”, - деди у.
Матвиенко Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига етганини урғулади.
Эслатамиз, 2024 йил ноябрида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари, 2025 йил майида эса Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари бўлиб ўтганди.
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2024
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди
Янгиликлар лентаси
0