Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари қандай ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
29 май куни Тошкентда Россия кинофестивали, россиялик эстрада юлдузларининг концертлари ва фотокўргазмани ўзида жамлаган Россия маданияти кунлари бошланди. Маданият кунлари Самарқандда ҳам давом этди.
29 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Жилин бошчилигидаги россиялик етакчи эстрада ижрочиларининг “Фонограф-Симфо-Жаз” оркестри билан биргаликдаги концерти Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун унутилмас совға бўлди. Унда таниқли мусиқачилар, жумладан, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артистлар Пелагея ва Сергей Волчков, Татаристонда хизмат кўрсатган артист Эльмира Калимуллина, “Голос” танлови, Ёшлар Дельфи ўйинлари ғолиблари ва бошқа истеъдодли ижрочилар иштирок этди.
“Маданият юмшоқ куч ва бу кучдан барча инсонлар манфаати учун, икки халқимиз манфаати учун фойдаланиш керак. Биз мулоқот қилишимиз, дўст бўлишимиз керак”, - деди Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Жилин.
Концерт барчага унутилмас туйғулар ва ажойиб кайфият бағишлади. Залдаги томошабинлар баланд овозда қарсак чалиб, машҳур қўшиқларни бирга куйлашди. Концертдан сўнг эса созандалар Тошкентда илиқ кутиб олишаётгани ҳақида илиқ сўзларни айтишди.
“Мен Ўзбекистонда концерт беришни анчадан бери орзу қилардим. Икки йил аввал шу ерда бўлганман. Ўшандан бери ўз ижодимни Ўзбекистон халқи билан баҳам кўришни орзу қилардим. Мана бугун шу кун келди. Таклиф қилишганида, дарҳол рози бўлдим, чунки мен учун бу ҳақиқатан ҳам жуда муҳим эди. Ажойиб қабул ва илиқ томошабинлар бўлганига қарамай, биринчи марта бўлгани учун бугун ҳаяжонландим”, - деди Пелагея.
Шунингдек, Тошкентдаги маданият кунлари доирасида Россия кино фестивали ўтказилди. Намойишлар Ўзбекистон Миллий кинематография саройида бўлиб ўтди. Фестивалнинг очилишида Россия Маданият вазири Ольга Любимова ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Шуҳратилла Ризаевлар иштирок этишди.
Россия кинофестивалини режиссёр Максим Бриуснинг “Қон гуруҳи” янги жанговар драмаси очиб берди. У “Чеклов муддатисиз” лойиҳаси доирасида яратилган бўлиб, Улуғ Ватан уруши йилларига бағишланган. Фильмнинг премьераси Ғалаба куни арафасида, 8 май куни Москвада бўлиб ўтди. Тошкентда уни ёш актриса Екатерина Домашенко тақдим этди.
Бундан ташқари, “Маданий комедия”, “Тўтиқуш Кешанинг қайтиши”, “Федя. Халқ футболчиси”, “9 сония” каби фильмлар ўзбекистонлик томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирлар Россия ва Ўзбекистон Маданият вазирликлари кўмагида ўтказилди.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0