https://sputniknews.uz/20260522/qurbon-hayiti-57763904.html
Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли қўллаб-қувватланади
Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли қўллаб-қувватланади
Sputnik Ўзбекистон
Чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади. 22.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-22T09:33+0500
2026-05-22T09:33+0500
2026-05-22T09:33+0500
жамият
ўзбекистон
қурбон ҳайити
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57764300_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_ec8792fd9f6036c4349a1fda26242958.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ахборот берилди.Уларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.Жумладан,Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 доллар ўтказиб берилади.Бундан ташқари, 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади.Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади.Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун эҳсон дастурхонлари ёзиш, зиёратгоҳлар ва диний таълим ташкилотларида қурбонлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.Президент эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, беморларни даволаш ва болаларга кўмак кўрсатиш билан боғлиқ тадбирлар шаффоф ва манзилли ташкил этилиши зарурлигини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20260521/qurbon-hayit-nishonlanish-57731598.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57764300_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_053940c76c9b99055cf25594d8d8bc30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қурбон ҳайити, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, қурбон ҳайити, шавкат мирзиёев
Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли қўллаб-қувватланади
Чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан
танишди. Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ахборот берилди.
Уларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш;
2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари;
камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатларини қоплаш кўзда тутилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 доллар ўтказиб берилади.
Бундан ташқари, 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади.
Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади.
Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун эҳсон дастурхонлари ёзиш, зиёратгоҳлар ва диний таълим ташкилотларида қурбонлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
Президент эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, беморларни даволаш ва болаларга кўмак кўрсатиш билан боғлиқ тадбирлар шаффоф ва манзилли ташкил этилиши зарурлигини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.