Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади: ўзбекистонликлар 5 кун дам олади

© Sputnik / Бахром ХатамовАнсамбль религиозного комплекса Хазрати Имам в Ташкенте.
Ансамбль религиозного комплекса Хазрати Имам в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Байрам муносабати билан 27–31 май кунлари дам олинади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанбага тўғри келишини маълум қилди. Президент қарорида ушбу ахборот маълумот учун қабул қилиниб, байрамни нишонлаш ва дам олиш кунларини ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, қарорда Меҳнат кодексига мувофиқ Қурбон ҳайитининг биринчи куни ишланмайдиган байрам куни экани эслатиб ўтилган.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ:
• 28 май — пайшанба;
• 29 май — жума;
• 30 май — шанба куни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
31 май якшанба кунига тўғри келади. Шу тариқа, ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлигига байрам кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга сафарлар учун қулай шароит яратиш вазифаси юклатилди.
Праздничные выходные для узбекистанцев в мае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2026
Май ойида неча кун дам оламиз?
Янгиликлар лентаси
0