Май ойида неча кун дам оламиз?

Oбуна бўлиш
Май ойида Ўзбекистонда 9 май ва Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Ҳайитда 5 кунлик дам олиш бўлиши мумкин.
Май ойида Ўзбекистонда байрам ва қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Хусусан, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Бу кун расмий дам олиш куни ҳисобланади. Байрам шанбага тўғри келгани сабаб, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 11 май, душанба куни дам олиш сифатида кўчирилади.
Ой охирида эса Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет бир неча кун дам олинади. Дастлабки маълумотларга кўра, 27 май Қурбон ҳайити куни сифатида кўрсатилган. Бироқ ҳайит санаси бир кунга ўзгариши мумкин.
Президент фармонига кўра, 28 май, пайшанба ва 29 май, жума барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. 30 май эса олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
Шу тариқа, Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 27–31 май кунлари кетма-кет 5 кун дам олиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0