Қўриқлаш хизматига янги ваколатлар берилди

© Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати Қўриқлаш хизмати ходими
Қўриқлаш хизмати ходими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
ИИВ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимларига чекиш ва майда безорилик учун жарима қўллаш ваколати берилди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади. Қонун билан Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади:
- жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотиниистеъмол қилиш;
- белгиланмаган жойларга чиқиндиларниташлаш ва тўкиш;
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;
- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар.
Қуйидагилар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади:

- оз миқдорда талон-тарож қилиш;
- майда безорилик;
- диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
- қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;
- совуқ қуролни олиб олиб юриш;
- вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.
Сотрудники Департамента охраны при МВД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2025
Қўриқлаш бошқармаси Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилди
Янгиликлар лентаси
0