Ўзбекистон БРИКСнинг Янги тараққиёт банкига қўшилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишУзбекистан в преддверии досрочных выборов президента.
Узбекистан в преддверии досрочных выборов президента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
Янги тараққиёт банки 2014 йил 15 июль куни Бразилиянинг Форталеза шаҳрида таъсис этилган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг БРИКСнинг Янги тараққиёт банкига қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат матнида қайд этилишича, мамлакат Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилади. Дастлабки ҳужжат 2014 йил 15 июлда Бразилиянинг Форталеза шаҳрида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси томонидан имзоланган.
Сенаторлар Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимнинг асосий мақсади инвестиция фаолияти орқали иштирокчи давлатларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашиш эканини қайд этишганди.
Маълум қилинишича, Янги тараққиёт банкига аъзо бўлиш Ўзбекистон учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилма ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.
Банк давлат ва хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар ажратиш, кафолатлар бериш ва инвестиция киритиш каби замонавий молиявий инструментлардан фойдаланади.
Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилишга, шунингдек, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.
БРИКС ташкилоти (инглизча Brazil, Russia, India, China ва South Africa номларининг қисқартмаси) 2006 йилда ташкил этилган. 2024 йилда БРИКС таркиби Миср, Эфиопия, Эрон ва БАА ҳисобидан кенгайди, 2025 йилдан эса унга Индонезия қўшилди
Шу билан бирга, 2024 йилдан БРИКС доирасида янги — “ҳамкор давлатлар” мақоми жорий этилди. Унга Беларусь, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Туркия, Уганда ва Ўзбекистон киради.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял президента Нового банка развития БРИКС Дилму Русеф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0