https://sputniknews.uz/20250609/mirziyoev-briks-yangi-taraqqiyot-banki-49811574.html
Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди
Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Янги тараққиёт банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. 09.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-09T18:02+0500
2025-06-09T18:02+0500
2025-06-09T18:04+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/09/49811407_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c7fcb5b8cbcc2cc2199538cf98fd6f42.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, учрашувда бу кўп томонлама молиявий институт билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Ўтган йил октябрь ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.Мирзиёев ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.
https://sputniknews.uz/20241024/uzbekistan-briks-davlatlar-mirziyoev-46299800.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/09/49811407_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c22785149d34cd7bbca5b8fa7b6d62f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, брикс (brics)
сиёсат, шавкат мирзиёев, брикс (brics)
Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди
18:02 09.06.2025 (янгиланди: 18:04 09.06.2025) Ўзбекистон президенти Янги тараққиёт банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди. Таъкидланишича, учрашувда бу кўп томонлама молиявий институт билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йил октябрь ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, банкнинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилди. Умумий қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.
Мирзиёев ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.