Президент: бундан буён “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар асосий мезони бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, "Сифатли давлат бошқаруви" дастури давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, кучли ва заиф томонларини аниқлашга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Сифатли давлат бошқаруви” дастури бўйича форум ва тақдирлаш маросимида давлат идоралари фаолиятида энди асосий мезон натижа бўлишини таъкидлади.
Давлат раҳбари самарали бошқарув қанчалик муҳим эканига эътибор қаратди.

“Вазирлик ва агентликлар, қўмита ва инспекциялар фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг аҳоли олдидаги масъулиятини янада ошириш энди доимий эътиборимизда бўлади. Бундан буён “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади”, - деди Мирзиёев.

Маълум қилинишича, “Сифатли давлат бошқаруви” дастури давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, энг илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашни кўзлайди.
Жорий йил январь-апрель ойларида дастур доирасида давлат идоралари фаолияти, бошқарув сифати ва раҳбар кадрларнинг етакчилик қобилияти халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан баҳоланди.
Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, Адлия вазирлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик номинациясида ғолиб деб топилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик сифатида эътироф этилди.
Давлат хизматларини кўрсатишдаги ижобий натижалари учун Ички ишлар вазирлиги энг намунали деб тан олинди.
Президент ознакомился с презентацией о мерах по сокращению бюрократии в сфере госуслуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Давлат хизматларида бюрократияни қисқартириш иқтисодиётга 13 $ млрд ўсиш бериши мумкин
Янгиликлар лентаси
0