https://sputniknews.uz/20260512/davlat-xizmatlar-byurokratiya-qisqartirish-57514361.html
Давлат хизматларида бюрократияни қисқартириш иқтисодиётга 13 $ млрд ўсиш бериши мумкин
Давлат хизматларида бюрократияни қисқартириш иқтисодиётга 13 $ млрд ўсиш бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонни 2030 йилгача “ортиқча бюрократиядан холи ҳудуд”га айлантириш мақсадида 783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди.
2026-05-12T17:15+0500
2026-05-12T17:15+0500
2026-05-12T17:15+0500
ўзбекистон
жамият
тадбиркор
рақамли технологиялар
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57513826_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_d448d74eebbe81d7444c5599bdcccccd.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Бугунги кунда давлат органларида:Ўзбекистонни 2030 йилга қадар “ортиқча бюрократиядан холи ҳудуд”га айлантириш мақсадида БАА билан ҳамкорликда “Бюрократияни бартараф этиш — 2030” дастури бошланган.Дастур доирасида:Тақдимотда давлат хизматларини “сервис давлат” модели асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Асосий эътибор хизматларни ортиқча ҳужжат талаб қилмасдан, тез, шаффоф ва қулай кўрсатишга қаратилади.Хусусан, 783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди.Бу орқали:Яна 80 турдаги хизматни кўрсатиш муддати 2–3 карра қисқартирилиб, ўртача муддат 13 кундан 6 кунга туширилади. 10 та хизмат тўлиқ автоматлаштирилади.25 та хизмат бўйича тўловлар камайтирилиши натижасида аҳоли ихтиёрида йилига 851 млрд сўмгача маблағ қолиши кутилмоқда.Шунингдек:Бунинг натижасида 270 тадан ортиқ хизматда ушбу маълумот ва ҳужжатларни қайта сўраш амалиёти бекор қилинади.Тақдимотда мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, бозорлар фаолиятига доир 20 га яқин ҳужжатда 500 дан зиёд талаб тарқоқ ҳолда юритилмоқда. Уларни тизимлаштириш орқали талабларнинг 30 фоиздан ортиғини мақбуллаштириш мумкинлиги қайд этилди.Санитария талабларига мувофиқлик далолатномаси ва кўрикдан ўтадиган ходимлар рўйхатини электрон тизим орқали шакллантириш имконияти ҳам кўрсатиб ўтилди.Ҳисоб-китобларга кўра, бюрократияни қисқартириш:Умумий ҳисобда ушбу чоралар 2026–2030 йилларда иқтисодиётни қўшимча 13 миллиард долларга ўстириш имконини бериши таъкидланди.Тақдимотда reestr.gov.uz ягона платформаси орқали давлат функциялари, мажбурий талаблар ва давлат хизматлари реестрларини юритиш, идоралар фаолиятини “Bureaucracy radar” асосида баҳолаш, сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва “Бизнес калькулятор” тизимини жорий этиш таклиф қилинди.Мутасаддиларга бюрократияни бартараф этиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260507/propiska-yangi-qoidalar-57379242.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57513826_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_0fc3bfbe7066f9a063b621c845c70a69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, тадбиркор, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев
ўзбекистон, жамият, тадбиркор, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев
Давлат хизматларида бюрократияни қисқартириш иқтисодиётга 13 $ млрд ўсиш бериши мумкин
Президентга давлат хизматларини тез, шаффоф ва қулай кўрсатиш, ортиқча ҳужжат талабини камайтириш бўйича таклифлар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Бугунги кунда давлат органларида:
бизнесни тартибга солувчи 42 мингдан зиёд мажбурий талаб;
1 минг 41 та давлат хизмати мавжуд.
Ўзбекистонни 2030 йилга қадар “ортиқча бюрократиядан холи ҳудуд”га айлантириш мақсадида БАА билан ҳамкорликда “Бюрократияни бартараф этиш — 2030” дастури бошланган.
давлат органлари функцияларини 30 фоизга қисқартириш;
бизнесга қўйиладиган талабларни 20 фоизгача мақбуллаштириш;
электрон давлат хизматлари улушини 90 фоиздан ошириш кўзда тутилган.
Тақдимотда давлат хизматларини “сервис давлат” модели асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Асосий эътибор хизматларни ортиқча ҳужжат талаб қилмасдан, тез, шаффоф ва қулай кўрсатишга қаратилади.
Хусусан, 783 та давлат хизматига “ноль бюрократия” тамойилини жорий этиш таклиф қилинди.
550 турдаги давлат хизмати электрон шаклга ўтказилади;
хизмат кўрсатиш босқичлари 2 карра қисқаради;
80 турдаги хизмат проактив ва композит шаклга ўтказилади;
аҳолининг идораларга бориш учун сарфлайдиган транспорт харажати йилига 35 млрд сўмгача тежалади.
Яна 80 турдаги хизматни кўрсатиш муддати 2–3 карра қисқартирилиб, ўртача муддат 13 кундан 6 кунга туширилади. 10 та хизмат тўлиқ автоматлаштирилади.
25 та хизмат бўйича тўловлар камайтирилиши натижасида аҳоли ихтиёрида йилига 851 млрд сўмгача маблағ қолиши кутилмоқда.
10 та хизматни хусусий секторга ўтказиш;
15 та маълумот ва ҳужжатни рақамлаштириш белгиланмоқда.
Бунинг натижасида 270 тадан ортиқ хизматда ушбу маълумот ва ҳужжатларни қайта сўраш амалиёти бекор қилинади.
Тақдимотда мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, бозорлар фаолиятига доир 20 га яқин ҳужжатда 500 дан зиёд талаб тарқоқ ҳолда юритилмоқда. Уларни тизимлаштириш орқали талабларнинг 30 фоиздан ортиғини мақбуллаштириш мумкинлиги қайд этилди.
Санитария талабларига мувофиқлик далолатномаси ва кўрикдан ўтадиган ходимлар рўйхатини электрон тизим орқали шакллантириш имконияти ҳам кўрсатиб ўтилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бюрократияни қисқартириш:
иқтисодиётга йилига 1,5 млрд доллар тўғридан-тўғри самара беради;
қўшимча 800 млн доллар хорижий инвестиция жалб этишга хизмат қилади;
меҳнат унумдорлигини йилига 750 млн долларга оширади.
Умумий ҳисобда ушбу чоралар 2026–2030 йилларда иқтисодиётни қўшимча 13 миллиард долларга ўстириш имконини бериши таъкидланди.
Тақдимотда reestr.gov.uz ягона платформаси орқали давлат функциялари, мажбурий талаблар ва давлат хизматлари реестрларини юритиш, идоралар фаолиятини “Bureaucracy radar” асосида баҳолаш, сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва “Бизнес калькулятор” тизимини жорий этиш таклиф қилинди.
Мутасаддиларга бюрократияни бартараф этиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.