Мирзиёев ва Путин иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
“Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, турли даражалардаги самарали алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланмоқда.
Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, йил бошидан буён 23 фоизга ошди. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда, шу жумладан, минтақалар даражасида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Мирзиёев ва Путин бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Главы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
АЭС қурилиши бошланиши, Украина ва Эрон можароси: Мирзиёев ва Путин нимани муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0