АЭС қурилиши бошланиши, Украина ва Эрон можароси: Мирзиёев ва Путин нимани муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлавы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах
Главы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Oбуна бўлиш
Суҳбатда АЭС қурилишидаги янги босқич ва ОКМКдаги 3-мис бойитиш фабрикаси ишга тушгани қайд этилиб, Яқин Шарқ ҳамда Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти чоғида бугун Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосидаги атом электр станцияси қурилиш майдонида бетон ишлари бошлангани мамнуният билан қайд этилди.
Кремль хабарига кўра, 16 март куни Россиянинг етакчи машинасозлик корхоналари ускуналари етказиб берган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилгани ҳам мамнуният билан тилга олинди.
Суҳбат аввалида Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни ва Ўзбекистон халқини баҳор байрами — Наврўз билан самимий табриклади.
Мулоқотда атом энергетикаси, саноат ишлаб чиқариши ва транспорт соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар долзарб халқаро масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги можаро ва Украина атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.
Шунингдек, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Жиззахда АЭС қурилиши доирасида бетон ишлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0