https://sputniknews.uz/20260522/mdh-pa-57796033.html
Сенат раиси Санкт-Петербургда МДҲ ПА йиғилишида иштирок этди
Сенат раиси Санкт-Петербургда МДҲ ПА йиғилишида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Ассамблеянинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари, 2026–2028 йилларга мўлжалланган намунавий қонунлар бўйича истиқболли режа лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. 22.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-22T18:08+0500
2026-05-22T18:08+0500
2026-05-22T18:08+0500
сиёсат
мдҳ
танзила норбоева
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57796210_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fdeeb493ebb6430c639500ad2398b8be.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) кенгаши мажлисида иштирок этди.Ўзбекистон делегацияси аъзолари демократик ислоҳотларни амалга ошириш, инсон қадрини улуғлаш ҳамда очиқ парламент тамойилларини илгари суриш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашилди.Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. МДҲ давлатларида халқлар жасорати ва уруш қурбонлари хотирасини асраб-авайлаш тизимли гуманитар ҳамда ватанпарварлик ишларининг муҳим қисми экани таъкидланди.Ассамблеянинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари, Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган дастурлар ижроси ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган намунавий қонунлар бўйича истиқболли режа лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.Инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.Хусусан, “Илм-фан ва таълим ривожига қўшган ҳиссаси учун” МДҲ ПА фахрий нишонини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур мукофот илмий изланишларда юқори натижаларга эришган ёш олимлар ва мутахассисларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.Бундан ташқари, “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги хизматлари учун” фахрий нишони ҳамда “МДҲ ПА — 35 йил” юбилей нишони тасдиқланди. Шу билан бирга, рус тилини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни рағбатлантириш мақсадида Людмила Вербицкая номидаги МДҲ ПА мукофоти таъсис этилди.2026 йилги Чингиз Айтматов номидаги халқаро мукофотни Беларусь халқ ёзувчиси Николай Чергинецга топшириш таклифи ҳам кўриб чиқилди.Тадбир якунида МДҲ ПА доимий комиссиялари раҳбарлари тасдиқланди. Шунингдек, Ассамблеянинг кузги сессиясини Ашхобод шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.Мажлисда Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Ғафарова, Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова, Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Қирғизистон Жогорку Кенеши раиси Марлен Маматалиев, Тожикистон Мажлиси Оли Намояндагон мажлиси раиси Файзали Идизода ҳамда Туркманистон Мажлиси раиси Дунягозел Гулманова ҳам иштирок этди.
https://sputniknews.uz/20260522/mdh-mishustin-57793651.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57796210_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3996e07cda6537acc9b47230b6b4a0db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мдҳ, танзила норбоева, санкт-петербург
сиёсат, мдҳ, танзила норбоева, санкт-петербург
Сенат раиси Санкт-Петербургда МДҲ ПА йиғилишида иштирок этди
Ассамблеянинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари, 2026–2028 йилларга мўлжалланган намунавий қонунлар бўйича истиқболли режа лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) кенгаши мажлисида
иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси аъзолари демократик ислоҳотларни амалга ошириш, инсон қадрини улуғлаш ҳамда очиқ парламент тамойилларини илгари суриш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашилди.
Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. МДҲ давлатларида халқлар жасорати ва уруш қурбонлари хотирасини асраб-авайлаш тизимли гуманитар ҳамда ватанпарварлик ишларининг муҳим қисми экани таъкидланди.
Ассамблеянинг 2025 йилдаги фаолияти натижалари, Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган дастурлар ижроси ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган намунавий қонунлар бўйича истиқболли режа лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
Инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.
Хусусан, “Илм-фан ва таълим ривожига қўшган ҳиссаси учун” МДҲ ПА фахрий нишонини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур мукофот илмий изланишларда юқори натижаларга эришган ёш олимлар ва мутахассисларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Бундан ташқари, “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришдаги хизматлари учун” фахрий нишони ҳамда “МДҲ ПА — 35 йил” юбилей нишони тасдиқланди. Шу билан бирга, рус тилини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни рағбатлантириш мақсадида Людмила Вербицкая номидаги МДҲ ПА мукофоти таъсис этилди.
2026 йилги Чингиз Айтматов номидаги халқаро мукофотни Беларусь халқ ёзувчиси Николай Чергинецга топшириш таклифи ҳам кўриб чиқилди.
Тадбир якунида МДҲ ПА доимий комиссиялари раҳбарлари тасдиқланди. Шунингдек, Ассамблеянинг кузги сессиясини Ашхобод шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Мажлисда Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Ғафарова, Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова, Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Қирғизистон Жогорку Кенеши раиси Марлен Маматалиев, Тожикистон Мажлиси Оли Намояндагон мажлиси раиси Файзали Идизода ҳамда Туркманистон Мажлиси раиси Дунягозел Гулманова ҳам иштирок этди.