https://sputniknews.uz/20260522/mdh-mishustin-57793651.html
МДҲ халқаро майдонда мақомини мустаҳкамламоқда – Мишустин
МДҲ халқаро майдонда мақомини мустаҳкамламоқда – Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, “МДҲ плюс” формати янги ташаббусларни бошлашга ёрдам беради. 22.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-22T17:11+0500
2026-05-22T17:11+0500
2026-05-22T17:11+0500
сиёсат
мдҳ
михаил мишустин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57793480_0:0:2872:1617_1920x0_80_0_0_9605b8ce5203b99574ae3bb739892a32.jpg
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда, ўтган йили бирлашма ҳузурида кузатувчи мақомини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) олди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг тор таркибида маълум қилди.Мишустин шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путиннинг икки ташкилотнинг ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш МДҲ ва бутун Евроосиё минтақасининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун фойдали бўлиши ҳақидаги гапларини эслатди.Унинг сўзларига кўра, “МДҲ плюс” формати янги ташаббусларни бошлашга ёрдам беради. Логистика йўналишларини, транспорт соҳасини рақамлаштиришни, саноат кооперациясини янада самарали мувофиқлаштиришга имкон беради. Бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш лозим.Жорий йил январь-февралида Россиянинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6,5 фоизга ошди.Мишустиннинг таъкидлашича, мавжуд мустаҳкам интеграция салоҳиятидан фойдаланган ҳолда мамлакатлар Ҳамдўстлик халқларининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва миллий иқтисодиётларни мустаҳкамлаш учун шароит яратишда давом этмоқда.МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтмоқда.
https://sputniknews.uz/20260521/cis-migrantlar-tibbiy-monitor-korib-chiqilish-57746686.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/16/57793480_94:0:2825:2048_1920x0_80_0_0_4eea441d73df71d2eca54ee8526cd236.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мдҳ, михаил мишустин
сиёсат, мдҳ, михаил мишустин
МДҲ халқаро майдонда мақомини мустаҳкамламоқда – Мишустин
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, “МДҲ плюс” формати янги ташаббусларни бошлашга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда, ўтган йили бирлашма ҳузурида кузатувчи мақомини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) олди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг тор таркибида маълум қилди.
Мишустин шу муносабат билан Россия президенти Владимир Путиннинг икки ташкилотнинг ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш МДҲ ва бутун Евроосиё минтақасининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун фойдали бўлиши ҳақидаги гапларини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, “МДҲ плюс” формати янги ташаббусларни бошлашга ёрдам беради. Логистика йўналишларини, транспорт соҳасини рақамлаштиришни, саноат кооперациясини янада самарали мувофиқлаштиришга имкон беради. Бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш лозим.
Жорий йил январь-февралида Россиянинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6,5 фоизга ошди.
“МДҲда биз яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, хавфсизлик ва барқарорлик тамойилларига таянамиз. Барча мамлакатларимизга сезиларли фойда келтирадиган турли соҳаларда ҳамкорликнинг ноёб формати шакллантирилди”, - деди Россия бош вазири.
Мишустиннинг таъкидлашича, мавжуд мустаҳкам интеграция салоҳиятидан фойдаланган ҳолда мамлакатлар Ҳамдўстлик халқларининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва миллий иқтисодиётларни мустаҳкамлаш учун шароит яратишда давом этмоқда.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтмоқда.