МДҲ экспертлари мигрантлар учун тиббий мониторинг масаласини кўриб чиқди

© Пресс-служба Исполкома СНГЭксперты стран Содружества обсудили вопросы мониторинга здоровья мигрантов
Эксперты стран Содружества обсудили вопросы мониторинга здоровья мигрантов
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
МДҲ мамлакатлари экспертлари мигрантлар орасида сил, ОИВ ва гепатит каби касалликларни эрта аниқлаш ҳамда тиббий мониторингни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. МДҲ мамлакатлари экспертлари мигрантлар саломатлигини мониторинг қилиш ва хавфли юқумли касалликларни эрта аниқлаш масалаларини муҳокама қилди.
Давра суҳбати МДҲ штаб-квартирасида бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, ЖССТ, Халқаро миграция ташкилоти ва Қизил Хоч қўмитаси мутахассислари иштирок этди.
Таъкидланишича, мигрантлар тиббий хизматлардан фойдаланишда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалардан бири бўлиб қолмоқда. Улар учун профилактика, эрта диагностика ва сил, ОИВ инфекцияси ҳамда гепатит каби касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш муҳим.
Мутахассисларга кўра, Ҳамдўстлик мамлакатларида сил билан касалланган беморлар бўйича тизимли ҳисоб юритилади.
Бироқ мигрантлар саломатлигини самарали назорат қилиш учун соғлиқни сақлаш, ички ишлар, миграция, чегара ва статистика идоралари ўртасида доимий маълумот алмашинувини кучайтириш зарур.
Экспертлар миграция оқимлари маҳаллий эпидемиологик хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этди. Шу боис бундай масалаларни давлатлараро даражада мувофиқлаштирилган ҳолда назорат қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида резолюция қабул қилинди. Масала МДҲ Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Пробирка с кровью для теста на ВИЧ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Хориждан қайтган фуқароларнинг ОИВга тест топшириши мажбурий бўлади
Янгиликлар лентаси
0