Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда юқори суръат намойиш этаётган савдо соҳалари маълум қилинди

© Sputnik / Тимур Батыршин / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, савдони диверсификация қилиш учун кучли туртки иттифоқнинг ташқи иқтисодий алоқаларини кенгайтиришдир.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) маконидаги савдо доимий равишда кенгаймоқда, янги соҳалар ва мамлакатларни қамраб, қурилиш ва саноат товарларини сотиш юқори суръатни намойиш этмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Экспортчилар ва импортчилар ассоциацияси вице-президенти Ирина маълум қилди.
"Бугунги кунда ЕОИИ маконида муваффақиятли савдо соҳалари доираси тобора кенгайиб бормоқда. Анъанага кўра, хомашё базаси ҳамда агросаноат мажмуаси маҳсулотлари кучли позицияларни сақлаб турибди”, - деди у.
Заседателнинг сўзларига кўра, агросаноат мажмуаси товарлари, жумладан, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, бозорлари аста-секин замонавий воқеликка мослашиб бораётган дўстона мамлакатларга фаол равишда етказиб берилмоқда.
Юқори суръатни “кенг кўламли қурилиш жараёнларида талаб қилинадиган қурилиш маҳсулотларининг турли гуруҳлари ҳамда саноат сектори, жумладан, дастгоҳсозлик намойиш этмоқда.
“Бунда асосий эътибор тўлиқ қайта ишланган маҳсулотларга қаратилиши керак, чунки тайёр маҳсулотни кейинчалик муваффақиятли сотиш ва тубдан янги бозор имкониятларини очиш унинг кучлигига бевосита боғлиқдир”, - дея таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Савдони диверсификация қилиш учун кучли туртки иттифоқнинг ташқи иқтисодий алоқаларини кенгайтиришдир, дея қўшимча қилди ассоциация вице-президенти.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Министр ЕЭК и Посол РУз в РФ обсудили взаимодействие между ЕАЭС и Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ савдоси 18 млрд доллардан ошди
Янгиликлар лентаси
0