Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ савдоси 18 млрд доллардан ошди

© Пресс-служба ЕЭКМинистр ЕЭК и Посол РУз в РФ обсудили взаимодействие между ЕАЭС и Узбекистаном
Министр ЕЭК и Посол РУз в РФ обсудили взаимодействие между ЕАЭС и Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ давлатлари билан савдо Ўзбекистон ташқи товар айланмасининг чорак қисмини ташкил этади. 2025 йилда ўзаро савдо 14,6 фоизга ўсди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2025 йил якунларига кўра 18 миллиард доллардан ошди. Бу 2024 йилга нисбатан 14,6 фоиз кўп.
Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Дониёр Иманалиев Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашувда маълум қилди.
Иманалиев Ўзбекистон ЕОИИ учун стратегик ҳамкор эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш учун катта имкониятларга эга.
Ботиржон Асадов эса ЕИК билан мулоқот конструктив руҳда давом этаётганини қайд этди. У Ўзбекистон ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мақоми имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Элчининг таъкидлашича, ЕОИИга аъзо давлатлар билан савдо Ўзбекистон ташқи товар айланмасининг чорак қисмини ташкил этади.
Асадов транзит салоҳиятини биргаликда ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг Иттифоқ мамлакатларини хорижий ҳамкорлар билан боғловчи асосий транспорт йўлакларида иштирок этиши муҳимлигини айтди.
Учрашувда ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2027–2030 йилларга мўлжалланган янги қўшма тадбирлар режасини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишига тайёргарлик муҳокама қилинди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Внешнеторговый_оборот_Узбекистана_со_странами_ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ташқи савдосининг 28,2 фоизи ЕОИИ давлатларига тўғри келди — инфографика
Янгиликлар лентаси
0