Мағоки Аттори масжиди — Бухоронинг қадимий тимсоли — фото

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бухоро тарихий марказида, машҳур Лаби Ҳовуз ансамбли яқинида Марказий Осиёдаги энг қадимий масжидлардан бири — Мағоки Аттори жойлашган. Бу ноёб меъморий ёдгорлик исломдан аввалги давр, XII аср Бухоро меъморчилиги ва Буюк ипак йўли тарихини ўзида мужассам этган.
Мағоки Аттори масжиди Бухоронинг энг қадимий меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бу маскан тарихи жуда қадим даврларга бориб тақалади: ислом дини тарқалишидан аввал бу ерда эрамиздан аввал Ой ибодатхонаси жойлашган бўлиб, милодий IV–V асрларда унинг ўрнида оташпарастлар ибодатхонаси барпо этилган.

"VIII асрда Марказий Осиёда ислом дини тарқалгандан сўнг Бухоро янги диннинг йирик марказларидан бирига айланди. Ундан аввал қадимий ибодатхона ёнида бутпарастлик буюмлари сотиладиган бозор жойлашган эди. Кейинчалик бу ерда зираворлар, шифобахш гиёҳлар ва хушбўй атирлар сотиладиган гавжум савдо маҳалласи шаклланди. Айнан шу даврда қадимий ибодатхона масжидга айлантирилди", — дейди Sputnik мухбирига Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг катта илмий ходими, санъатшунос Дилмурод Насимов.

Тарихчи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жафар ан Наршахи (899–959 гг.) маълумотларига кўра, X асрда Бухорода юз берган йирик ёнғин натижасида қадимий масжид вайрон бўлган. XII аср бошларида хушбўй атирлар савдоси билан шуғулланган атторлар эски пойдевор устида янги масжид қурдилар. Шу тариқа “Мағоки Аттори” номи пайдо бўлган бўлиб, у “пастликда жойлашган атторлар масжиди” маъносини англатади.

"XVI асрда, Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида, масжид кенгайтирилиб, унинг юқори қисмида қўшимча эшик ва пештоқ барпо этилди ҳамда қадимги масжид янада кенгайтирилди. Шу сабабли мазкур ёдгорлик XII–XVI асрлар меъморчилиги намунаси сифатида баҳоланади", — дейди санъатшунос Дилмурод Насимов.

Ҳозирги масжид XII асрда IX асрга мансуб аввалги масжид ўрнида қурилган. Асрлар давомида иншоот ер қатламлари остида қолиб кетгани сабабли, XX аср археологик қазишмалари вақтида масжид қум ва тупроқ остидан қайта очиб олинган. Олимлар қарийб 4,5 метр қалинликдаги тупроқ қатламларини тозалашга муваффақ бўлган.
Масжиднинг асосий безаклари — ўймакор алебастр, майолика, нафис терракота ва сайқалланган ғиштлар билан безатилган порталлар. Геометрик нақшлар ва арабий ёзувлар XII аср Бухоро ҳунармандларининг юксак маҳоратидан далолат беради.
Бугунги кунда масжид ичида Марказий Осиё халқларининг анъанавий гиламлари ва рўзғор буюмлари коллекцияси жойлашган. Унинг атрофида IX–XI асрларга оид қадимий ҳаммом ва карвонсарой қолдиқлари ҳам сақланиб қолган.
1993 йилда Мағоки Аттори масжиди ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий маркази таркибига қўшилди.
Мағоки Аттори масжиди — Sputnik Ўзбекистон фототасмасида.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжиди сари йўл олмоқда.

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжиди сари йўл олмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
1/24

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжиди сари йўл олмоқда.

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжидининг олд томони

Мағоки Аттори масжидининг олд томони - Sputnik Ўзбекистон
2/24

Мағоки Аттори масжидининг олд томони

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори — сайёҳларни ўзига жалб этувчи марказ

Мағоки Аттори — сайёҳларни ўзига жалб этувчи марказ - Sputnik Ўзбекистон
3/24

Мағоки Аттори — сайёҳларни ўзига жалб этувчи марказ

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори ичидаги тарих

Мағоки Аттори  ичидаги тарих - Sputnik Ўзбекистон
4/24

Мағоки Аттори ичидаги тарих

© Sputnik / Бахром Хатамов

Сайёҳ Мағоки Аттори масжиди фасадини суратга олмоқда

Сайёҳ Мағоки Аттори масжиди фасадини суратга олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
5/24

Сайёҳ Мағоки Аттори масжиди фасадини суратга олмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Қадимий гумбазлар нури

Қадимий гумбазлар нури - Sputnik Ўзбекистон
6/24

Қадимий гумбазлар нури

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори нақшлари

Мағоки Аттори нақшлари - Sputnik Ўзбекистон
7/24

Мағоки Аттори нақшлари

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжидининг пешлавҳаси

Мағоки Аттори масжидининг пешлавҳаси - Sputnik Ўзбекистон
8/24

Мағоки Аттори масжидининг пешлавҳаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиги

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиги - Sputnik Ўзбекистон
9/24

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиги

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори пештоқида ҳанузгача зардуштийликка хос унсур сақланиб қолган

Мағоки Аттори пештоқида ҳанузгача зардуштийликка хос унсур сақланиб қолган - Sputnik Ўзбекистон
10/24

Мағоки Аттори пештоқида ҳанузгача зардуштийликка хос унсур сақланиб қолган

© Sputnik / Бахром Хатамов

Қадимий масжид нури

Қадимий масжид нури - Sputnik Ўзбекистон
11/24

Қадимий масжид нури

© Sputnik / Бахром Хатамов

Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг катта илмий ходими, санъатшунос Дилмурод Насимов

Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг катта илмий ходими, санъатшунос Дилмурод Насимов - Sputnik Ўзбекистон
12/24

Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг катта илмий ходими, санъатшунос Дилмурод Насимов

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори гумбазлари остида

Мағоки Аттори гумбазлари остида - Sputnik Ўзбекистон
13/24

Мағоки Аттори гумбазлари остида

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжиди — XII—XVI асрларга оид ноёб меъморий ёдгорлик

Мағоки Аттори масжиди — XII—XVI асрларга оид ноёб меъморий ёдгорлик - Sputnik Ўзбекистон
14/24

Мағоки Аттори масжиди — XII—XVI асрларга оид ноёб меъморий ёдгорлик

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжидининг тунги ёритилиши

Мағоки Аттори масжидининг тунги ёритилиши - Sputnik Ўзбекистон
15/24

Мағоки Аттори масжидининг тунги ёритилиши

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжиди қуёш ботиш пайтида

Мағоки Аттори масжиди қуёш ботиш пайтида - Sputnik Ўзбекистон
16/24

Мағоки Аттори масжиди қуёш ботиш пайтида

© Sputnik / Бахром Хатамов

XVI асрда Шайбонийлар даврида масжид кенгайтирилиб, қўшимча кириш эшиги ва пештоқ қурилди

XVI асрда Шайбонийлар даврида масжид кенгайтирилиб, қўшимча кириш эшиги ва пештоқ қурилди - Sputnik Ўзбекистон
17/24

XVI асрда Шайбонийлар даврида масжид кенгайтирилиб, қўшимча кириш эшиги ва пештоқ қурилди

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори — Бухородаги энг қадимий масжидлардан бири

Мағоки Аттори — Бухородаги энг қадимий масжидлардан бири - Sputnik Ўзбекистон
18/24

Мағоки Аттори — Бухородаги энг қадимий масжидлардан бири

© Sputnik / Бахром Хатамов

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжидини суратга олмоқда

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжидини суратга олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
19/24

Сайёҳлар Мағоки Аттори масжидини суратга олмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиклари барчага очиқ

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиклари барчага очиқ - Sputnik Ўзбекистон
20/24

Мағоки Аттори масжидининг қадимий эшиклари барчага очиқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

Қадимий Бухорога элтувчи эшик

Қадимий Бухорога элтувчи эшик - Sputnik Ўзбекистон
21/24

Қадимий Бухорога элтувчи эшик

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори тунги чироқлар ёғдусида

Мағоки Аттори тунги чироқлар ёғдусида - Sputnik Ўзбекистон
22/24

Мағоки Аттори тунги чироқлар ёғдусида

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гумбаз остидаги сукунат

Гумбаз остидаги сукунат - Sputnik Ўзбекистон
23/24

Гумбаз остидаги сукунат

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мағоки Аттори масжиди олдига келаётган сайёҳлар

Мағоки Аттори масжиди олдига келаётган сайёҳлар - Sputnik Ўзбекистон
24/24

Мағоки Аттори масжиди олдига келаётган сайёҳлар

Янгиликлар лентаси
0