Бухоро тарихий марказида, машҳур Лаби Ҳовуз ансамбли яқинида Марказий Осиёдаги энг қадимий масжидлардан бири — Мағоки Аттори жойлашган. Бу ноёб меъморий ёдгорлик исломдан аввалги давр, XII аср Бухоро меъморчилиги ва Буюк ипак йўли тарихини ўзида мужассам этган.
Мағоки Аттори масжиди Бухоронинг энг қадимий меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бу маскан тарихи жуда қадим даврларга бориб тақалади: ислом дини тарқалишидан аввал бу ерда эрамиздан аввал Ой ибодатхонаси жойлашган бўлиб, милодий IV–V асрларда унинг ўрнида оташпарастлар ибодатхонаси барпо этилган.Тарихчи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жафар ан Наршахи (899–959 гг.) маълумотларига кўра, X асрда Бухорода юз берган йирик ёнғин натижасида қадимий масжид вайрон бўлган. XII аср бошларида хушбўй атирлар савдоси билан шуғулланган атторлар эски пойдевор устида янги масжид қурдилар. Шу тариқа “Мағоки Аттори” номи пайдо бўлган бўлиб, у “пастликда жойлашган атторлар масжиди” маъносини англатади.Ҳозирги масжид XII асрда IX асрга мансуб аввалги масжид ўрнида қурилган. Асрлар давомида иншоот ер қатламлари остида қолиб кетгани сабабли, XX аср археологик қазишмалари вақтида масжид қум ва тупроқ остидан қайта очиб олинган. Олимлар қарийб 4,5 метр қалинликдаги тупроқ қатламларини тозалашга муваффақ бўлган.Масжиднинг асосий безаклари — ўймакор алебастр, майолика, нафис терракота ва сайқалланган ғиштлар билан безатилган порталлар. Геометрик нақшлар ва арабий ёзувлар XII аср Бухоро ҳунармандларининг юксак маҳоратидан далолат беради.Бугунги кунда масжид ичида Марказий Осиё халқларининг анъанавий гиламлари ва рўзғор буюмлари коллекцияси жойлашган. Унинг атрофида IX–XI асрларга оид қадимий ҳаммом ва карвонсарой қолдиқлари ҳам сақланиб қолган.1993 йилда Мағоки Аттори масжиди ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий маркази таркибига қўшилди.Мағоки Аттори масжиди — Sputnik Ўзбекистон фототасмасида.
Бухоро тарихий марказида, машҳур Лаби Ҳовуз ансамбли яқинида Марказий Осиёдаги энг қадимий масжидлардан бири — Мағоки Аттори жойлашган. Бу ноёб меъморий ёдгорлик исломдан аввалги давр, XII аср Бухоро меъморчилиги ва Буюк ипак йўли тарихини ўзида мужассам этган.
Мағоки Аттори масжиди Бухоронинг энг қадимий меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бу маскан тарихи жуда қадим даврларга бориб тақалади: ислом дини тарқалишидан аввал бу ерда эрамиздан аввал Ой ибодатхонаси жойлашган бўлиб, милодий IV–V асрларда унинг ўрнида оташпарастлар ибодатхонаси барпо этилган.
"VIII асрда Марказий Осиёда ислом дини тарқалгандан сўнг Бухоро янги диннинг йирик марказларидан бирига айланди. Ундан аввал қадимий ибодатхона ёнида бутпарастлик буюмлари сотиладиган бозор жойлашган эди. Кейинчалик бу ерда зираворлар, шифобахш гиёҳлар ва хушбўй атирлар сотиладиган гавжум савдо маҳалласи шаклланди. Айнан шу даврда қадимий ибодатхона масжидга айлантирилди", — дейди Sputnik мухбирига Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг катта илмий ходими, санъатшунос Дилмурод Насимов.
Тарихчи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жафар ан Наршахи (899–959 гг.) маълумотларига кўра, X асрда Бухорода юз берган йирик ёнғин натижасида қадимий масжид вайрон бўлган. XII аср бошларида хушбўй атирлар савдоси билан шуғулланган атторлар эски пойдевор устида янги масжид қурдилар. Шу тариқа “Мағоки Аттори” номи пайдо бўлган бўлиб, у “пастликда жойлашган атторлар масжиди” маъносини англатади.
"XVI асрда, Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида, масжид кенгайтирилиб, унинг юқори қисмида қўшимча эшик ва пештоқ барпо этилди ҳамда қадимги масжид янада кенгайтирилди. Шу сабабли мазкур ёдгорлик XII–XVI асрлар меъморчилиги намунаси сифатида баҳоланади", — дейди санъатшунос Дилмурод Насимов.
Ҳозирги масжид XII асрда IX асрга мансуб аввалги масжид ўрнида қурилган. Асрлар давомида иншоот ер қатламлари остида қолиб кетгани сабабли, XX аср археологик қазишмалари вақтида масжид қум ва тупроқ остидан қайта очиб олинган. Олимлар қарийб 4,5 метр қалинликдаги тупроқ қатламларини тозалашга муваффақ бўлган.
Масжиднинг асосий безаклари — ўймакор алебастр, майолика, нафис терракота ва сайқалланган ғиштлар билан безатилган порталлар. Геометрик нақшлар ва арабий ёзувлар XII аср Бухоро ҳунармандларининг юксак маҳоратидан далолат беради.
Бугунги кунда масжид ичида Марказий Осиё халқларининг анъанавий гиламлари ва рўзғор буюмлари коллекцияси жойлашган. Унинг атрофида IX–XI асрларга оид қадимий ҳаммом ва карвонсарой қолдиқлари ҳам сақланиб қолган.
1993 йилда Мағоки Аттори масжиди ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий маркази таркибига қўшилди.