https://sputniknews.uz/20260514/yangi-neft-gaz-konlar-kamayish-57555810.html
Янги нефть-газ конлари камаймоқда — Ўзбекистон мавжуд қувватларни янгиламоқда
Янги нефть-газ конлари камаймоқда — Ўзбекистон мавжуд қувватларни янгиламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги йилларда янги йирик нефть-газ конларини аниқлаш қийинлашмоқда. Шу шароитда Ўзбекистон мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва маҳсулот сифатини оширишга эътибор қаратмоқда.
2026-05-14T09:58+0500
2026-05-14T09:58+0500
2026-05-14T10:05+0500
энергетика
ўзбекнефтгаз
энергетика вазирлиги
жамият
нефть
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57542357_115:0:1166:591_1920x0_80_0_0_7434f5236c49908b0c4bae1d137b9e4b.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Сўнгги йилларда янги йирик нефть-газ конларини аниқлаш қийинлашмоқда. Шу шароитда соҳадаги мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва маҳсулот сифатини оширишга эътибор қаратилмоқда.Бу ҳақда Халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ қатламларни моделлаштириш гуруҳи раҳбари Темурбек Нурмуҳаммедов маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг таъкидлашича, бугунги кунда нефть-газ соҳаси тобора мураккаблашиб бормоқда. Йирик янги нефть ва газ конлари аввалгидек тез-тез кашф этилмаяпти. Кон очилганидан кейин уни ишга тушириш ва ўзлаштириш учун кетадиган вақт ҳам узаймоқда.Шу билан бирга, Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш қувватларини янгилаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.Энергетика вазирлиги департамент бошлиғи Сарвар Раҳимовнинг маълум қилишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш шундай асосий лойиҳалардан биридир.Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ҳам муҳим лойиҳалардан бири ҳисобланади. Раҳимовнинг таъкидлашича, лойиҳа технологик қурилмаларни комплекс реконструкция қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва маҳсулотлар турини кенгайтиришни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20260513/gazi-tugab-borayotgan-konlarda-kompressorlar-orqali-qazib-olish-darajasi-saqlab-qolinmoqda-57541137.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57542357_246:0:1034:591_1920x0_80_0_0_497f79743957d751361a0cc6498847ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, ўзбекнефтгаз, энергетика вазирлиги, жамият, нефть, газ
энергетика, ўзбекнефтгаз, энергетика вазирлиги, жамият, нефть, газ
Янги нефть-газ конлари камаймоқда — Ўзбекистон мавжуд қувватларни янгиламоқда
09:58 14.05.2026 (янгиланди: 10:05 14.05.2026) Ўзбекистон бу шароитда мавжуд қувватларни модернизация қилишга эътибор қаратмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Сўнгги йилларда янги йирик нефть-газ конларини аниқлаш қийинлашмоқда. Шу шароитда соҳадаги мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва маҳсулот сифатини оширишга эътибор қаратилмоқда.
Бу ҳақда Халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ қатламларни моделлаштириш гуруҳи раҳбари Темурбек Нурмуҳаммедов маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда нефть-газ соҳаси тобора мураккаблашиб бормоқда. Йирик янги нефть ва газ конлари аввалгидек тез-тез кашф этилмаяпти. Кон очилганидан кейин уни ишга тушириш ва ўзлаштириш учун кетадиган вақт ҳам узаймоқда.
“Натижада компаниялар талабни қондириш учун янада тезроқ ишлашига тўғри келяпти. Аҳоли сони ўсиши билан энергияга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Бу эса соҳадан янада мураккаб лойиҳалар ва аниқ қарорларни талаб қилмоқда”, — деди у.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш қувватларини янгилаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлиги департамент бошлиғи Сарвар Раҳимовнинг маълум қилишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш шундай асосий лойиҳалардан биридир.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш ва Евро-5 стандартига жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ҳам муҳим лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Раҳимовнинг таъкидлашича, лойиҳа технологик қурилмаларни комплекс реконструкция қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва маҳсулотлар турини кенгайтиришни назарда тутади.