Ўзбекистон ва Индонезия исломий молия ва зиёрат туризмини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Индонезия исломий молия ва зиёрат туризмини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Индонезия вакиллари исломий молиялаштириш механизмлари, сукук, муробаҳа ва ижара каби воситаларни жорий этиш, шунингдек, зиёрат туризми ва ҳалол экотизимни ривожлантиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда исломий молиялаштириш механизмларини ривожлантириш, жумладан сукук, муробаҳа ва ижара каби молиявий воситаларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.Бу масала инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимовнинг Индонезия Ҳаж маблағларини бошқариш агентлиги инвестициялар бўйича директори Индра Гунаван билан учрашувида кўриб чиқилди.Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.Томонлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида меҳмонхона инфратузилмасини яратиш ҳамда Жануби-Шарқий Осиё бозорларига йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Индонезия исломий молиялаштириш, сукук, муробаҳа ва ижара каби воситаларни жорий этиш ҳамда зиёрат туризмини ривожлантиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда исломий молиялаштириш механизмларини ривожлантириш, жумладан сукук, муробаҳа ва ижара каби молиявий воситаларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бу масала инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимовнинг Индонезия Ҳаж маблағларини бошқариш агентлиги инвестициялар бўйича директори Индра Гунаван билан учрашувида кўриб чиқилди.
Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Учрашувда ҳалол экотизим ва зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида меҳмонхона инфратузилмасини яратиш ҳамда Жануби-Шарқий Осиё бозорларига йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Маълумот учун: Индонезия дунёда энг кўп мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган давлат ҳисобланади. Унинг Ҳаж маблағларини бошқариш агентлиги зиёратчилар маблағларини шариат тамойиллари асосида бошқаради ҳамда сукук, кўчмас мулк ва бошқа исломий молиявий воситалар орқали ҳаж экотизимини ривожлантиради.