https://sputniknews.uz/20260112/umra-plyus-turoperator-tolov-54747366.html
“Умра плюс”: айрим давлатлардан келган ҳар бир сайёҳ учун туроператорларга $100 тўланади
“Умра плюс”: айрим давлатлардан келган ҳар бир сайёҳ учун туроператорларга $100 тўланади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил якунигача Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” дастури доирасида сайёҳ олиб келган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади.
2026-01-12T13:10+0500
2026-01-12T13:10+0500
2026-01-12T13:10+0500
ўзбекистон
зиёрат туризми
туризм
туризм қўмитаси
индонезия
малайзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1c/48614227_0:321:3070:2048_1920x0_80_0_0_c8871e39ce74b150c4835401fec4df3e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2026 йил якунигача Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади. Бу ҳақда “Умра плюс” зиёрат туризми дастури бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.Қарорга мувофиқ, субсидиялар Туризм қўмитаси томонидан ажратилади. Шунингдек, 2026 йил 15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда “Умра плюс” дастури бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади.Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади. Шу билан бирга, академия ҳамда Малайзиянинг олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20251120/turizm-yangi-vazifalar-53612532.html
ўзбекистон
индонезия
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1c/48614227_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7141185555d820e8d65287960069109c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, умра плюс, зиёрат туризми, малайзия, индонезия, туроператорлар, субсидия, 100 доллар, 2026 йил, туризм қўмитаси, ҳукумат қарори, тарғибот кампанияси, халқаро туризм
ўзбекистон, умра плюс, зиёрат туризми, малайзия, индонезия, туроператорлар, субсидия, 100 доллар, 2026 йил, туризм қўмитаси, ҳукумат қарори, тарғибот кампанияси, халқаро туризм
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2026 йил якунигача Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар миқдорида субсидия ажратилади. Бу ҳақда “Умра плюс” зиёрат туризми дастури бўйича қабул қилинган ҳукумат
қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, субсидиялар Туризм қўмитаси томонидан ажратилади. Шунингдек, 2026 йил 15 январдан бошлаб Малайзия ва Индонезияда “Умра плюс” дастури бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади.
Шунингдек, туроператор ва турагентлар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали “Умра плюс” дастури асосида шакллантирилган туристик маҳсулотларнинг онлайн сотуви йўлга қўйилади.
Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади. Шу билан бирга, академия ҳамда Малайзиянинг олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилган.