https://sputniknews.uz/20260514/uzbekistan-china-inson-huquqlar-memorandum-57560622.html
Ўзбекистон ва Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида меморандум имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитойнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тузилмалари ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат қўшма тадқиқотлар, тажриба алмашинуви, семинар ва ўқув дастурларини назарда тутади.
2026-05-14T12:33+0500
2026-05-14T12:33+0500
2026-05-14T12:33+0500
инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази
ҳамкорлик
форум
жамият
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0e/57560437_0:99:1163:753_1920x0_80_0_0_d40e6e2a1fccac9df38a16c50b9a2a28.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.Меморандумни Миллий марказ директори Акмал Саидов ва Хитойнинг Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси раҳбари Ли Хункуй имзолади.Ҳужжат инсон ҳуқуқлари соҳасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ва ўқув дастурларини амалга оширишга қаратилган.Меморандум доирасида томонлар инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича илмий семинарлар ўтказиш, ахборот ва таҳлилий материаллар алмашиш, шунингдек, қўшма нашрлар тайёрлашни режалаштирмоқда.Шунингдек, ходимлар учун ўзаро ташрифлар ва амалиётлар ташкил этиш, халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда ўқув дастурларини ўтказиш кўзда тутилган.Миллий марказ маълумотига кўра, ҳамкорлик тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20251210/milliy-markaz-undp-memorandum-54070067.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0e/57560437_13:0:1149:852_1920x0_80_0_0_ff2bc9628ab6414cca5a422eebd591ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази, ҳамкорлик, форум, жамият, ўзбекистон, хитой
инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази, ҳамкорлик, форум, жамият, ўзбекистон, хитой
Ўзбекистон ва Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида меморандум имзолади
Ҳужжат қўшма тадқиқотлар, тажриба алмашинуви ва ўқув дастурларини назарда тутади
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати хабар берди.
Меморандумни Миллий марказ директори Акмал Саидов ва Хитойнинг Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси раҳбари Ли Хункуй имзолади.
Тадбир Тошкентда ўтган “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича 2026 йил форуми доирасида ташкил этилди.
Ҳужжат инсон ҳуқуқлари соҳасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ва ўқув дастурларини амалга оширишга қаратилган.
Меморандум доирасида томонлар инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича илмий семинарлар ўтказиш, ахборот ва таҳлилий материаллар алмашиш, шунингдек, қўшма нашрлар тайёрлашни режалаштирмоқда.
Шунингдек, ходимлар учун ўзаро ташрифлар ва амалиётлар ташкил этиш, халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда ўқув дастурларини ўтказиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича тажриба алмашиш ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.
Миллий марказ маълумотига кўра, ҳамкорлик тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик тамойиллари асосида амалга оширилади.